ПАЙВАНТАГЛАР АТРОФИНИ ОЧИШ – кўчатзордаги пайвандтаг (уруғкўчатлар) танаси атрофида тупроқ уюмини текислаш. Эрта баҳорда шира ҳаракати бошлангунгача қилинади. Акс ҳолда пайвантаг илдиз бўғизи димиқиб, ўсимликнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.