РЯДОВАЯ ПОСАДКА

6 февраля, 2022

ҚАТОРЛАБ ЭКИШ – ток ва мевали ўсимликларни токзор ва мевали боққа маълум тартибда қаторлаб жой¬лаштириш. Тўғри тўрт бурчак қилиб экиш(қаторлар ва туплар оралиғи ҳар хил бўлади); квадрат шаклида экиш(қаторлар ва қатордаги ту¬плар оралиғи бир хил бўлади); шахмат шаклида экиш (боғдорчиликда); квадрат-уялаб экиш(ҳар бир қатордаги туплар алоҳида гуруҳлаб, уя¬лаб (3-4 тагача қатордаги туплар ва қаторлар оралиғи тенг қилиниб); контур шаклида экиш (айниқса, қиялик жойларда қияликка кўндаланг қилиб қаторлаб экиш) ва ҳ. к. Ҳозирги замон амалиётида тўғри тўрт бур¬чак усулида экиш кенг тарқалган бўлиб, бу усул маҳсулдорликни оши¬риш, механизациядан самарали фойдаланиш, ҳосилни йиғиштириб олиш, меҳнат унумдорлигини оширишда яхши имконият яратади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x