ҒУЖУМЛАРНИНГ ШИРАДОРЛИ¬ГИ – пишган узум ғужуми таркибидаги қанд моддасини ифодалов¬чи, ҳосил сифатининг асосий кўрсаткичи. Унинг миқдори узум нави, тупроқ-иқлим шароитлари, парвариш сифатига қараб 12-30% атрофида бўлиши мумкин. Қанд, асосан, глюкоза ва фруктозадан иборат бўлиб, уларнинг нисбати ғужумларнинг пишганлик даражасига боғлиқ. Иш¬латилишига қараб хўраки узумлар таркибидаги қанд миқдори 12-16%, қуритиш учун 28-30%, шарбат учун камида 16% бўлиши лозим. Ғужум таркибидаги қанд миқдори ареометр ёки рефрактометр ёрдами¬да аниқланади. Текшириш учун олинадиган узум миқдори 3 кг. дан кам бўлмаслиги лозим