ҚАНД МОДДАСИНИНГ ТЎПЛАНИШИ – узумнинг пишиш фазасида ғужумларда қанд моддасининг тўпланиш жараёни. Навнинг генотипик хусусиятларига кўра аниқланиб, бир қатор омиллар комплексига боғлиқ: ҳаво ҳароратининг кундузги ҳамда сутка¬лик давомати, қуёш радиацияси, булутлилик, ёғин миқдори, ҳосил, туп¬нинг биологик массаси ва ҳ. к. Узумнинг тўлиқ физиологик пишиқлик дав¬рида ғужумлардаги қанд миқдори энг юқори даражада бўлади.