ОЛТИНГУГУРТ – сариқ рангдаги қаттиқ кристалл мод¬да. Сувда эримайди. Аминокислоталар, витаминлар ва бошқалар тар¬кибига кириб, ток ва мевали ўсимликларнинг минерал озиқланишида муҳим элементлардан ҳисобланади. О. етишмаганда ўсимликлар ўсишдан қолади, новдаларнинг ўсиш нуқтаси қурийди, устки барглар сарғая бошлайди ва ҳ. к. Токчиликда оидиум замбуруғ касаллиги, кана¬ларга қарши олтингугурт кукуни сепилади ёки олтингугуртнинг калло¬идли эритмаси пуркалади.