СУЛЬФАТЛИ ЎҒИТЛАР – сульфат¬манбааи сифатида ўсимликларнинг озиқланиши учун ишлатила¬диган минерал моддалар. Саноатда махсус ишлаб чиқарилмайди. С. ў. сифатида сульфат кислотасининг тузлари (калий сульфат, маг¬ний сульфат, аммоний сульфат) ишлатилади. С. ў. қисман ишқорли тупроқларни мўътадиллаштиради, қийин эрийдиган фосфатларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди, Са, К, Мд кабилар тузларининг эрув¬чанлигини оширади.