БЎЗТУПРОҚ — Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган тупроқ хили. Таркибида чиринди (гумус) кам, карбонат ангидрид ва бошқа тузлар кўп бўлган, оч сарғиш тусли бўлади. Саҳро зонасининг тоғ этакларида ва чўл зонасига яқин жойларда учрайди.