ЯШИЛ ЎҒИТ, кўкат ўғит – агротехника усулла¬ридан бири. Тупроқни органик моддалар ҳамда азот билан бойитиш мақсадида қашқарбеда, люпин, вика, чина, хантал, экспарцет, нўхат каби ўсимликлар уруғлари экилиб, уларнинг яшил массаси тупроққа қўшиб ҳайдалади. Шунда гектар ҳисобига 35-45 т. органик моддалар ва 150-200 кг. азот тўпланиши қайд этилган. Яна қ. Зеленое удобрение.