ЎҒИТЛАШ ТИЗИМИ – қишлоқ хўжалигида, жумладан боғдорчилик ва токчиликда боғ ва токзорларни барпо қилишдан, то улар тўлиқ ҳосилга кирган даврларида берилади¬ган органик ва минерал ўғитларнинг хили, вақти, муддати ва миқдори. Боғ ва токзорларнинг узоқ яшаши, мўл ва сифатли ҳосил бериши, хўжаликнинг иқтисодий ва молиявий шароитлари соҳанинг рентабел¬лиги Ў. т. тўғри ташкил этилганига боғлиқ. Боғ ва токзор барпо қилиш ва ер ҳайдашдан олдин тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ҳар гектар майдонга соф ҳолда 90-100 кг. фосфор, 35-45 кг калий, 25-30 т. чириган гўнг, ёш боғ ва токзорлар гектарига баҳорда соф ҳолда 60-120 кг. азот, 40-45 кг. фосфор, 35 кг калий, ҳосилга кирганлари¬га 90-120 кг азот, 80-90 кг фосфор, 30-45 кг калий ва ҳар 2-3 йилда 25-30 т. чириган гўнг солиш, шунингдек, ўсув даврида бир-икки мар¬та асосий ўғитларнинг ярми миқдорида қўшимча озиқлантириш тав¬сия қилинади. Тупроқ шароитлари, ўсимликларнинг зичлиги, ҳосил миқдорига қараб солинадиган ўғитлар миқдори ўзгариши мумкин.