СЛИВА

6 февраля, 2022

ОЛХЎРИ – раънодошларга мансуб данакмевали дарахт. Бўйи 3-10 м, барглари эллипссимон ёки тескари тухумсимон, 5-10 см узунликда, қалин; гуллари оч яшил. Меваси июл-сентябрда пишади, 10-100 г, сариқ, яшил, қизил, кўкимтир-қора; таркибида 4-10% қанд бор, витаминларга бой. Кўчати ўтқазилгач, 4-6-йили ҳосилга киради. 1000 дан ортиқ навлари бор. Венгеркалар, ренклодлар, мирабелилар, тухум-симон олхўри каби помологик гуруҳларга бўлинади. Ўзбекистонда Ве-нерка домашняя, Венгерка фиолетовая, Бертон, Вашингтон, Исполин-ская, Чернослив самаркандский навлари районлаштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x