СМОРОДИНА, қорақат – қорақатдошларга ман¬суб кўп йиллик бутасимон мевали ўсимлик. 100 га яқин тури бор. Қора, қизил, оқ, тилласимон турлари кўп экилади. Барглари 3 ва 5 бўлакли, қорасиники жуда хушбўй. Гули шингил, майда. Меваси июлда пиша¬ди, майда, қора, қизил, оқ, тилла ранг, нордон, витамин С га жуда бой, шифобахш. Кўчати экилгач, 2-йили ҳосил беради. 10-15 йил яшайди.