ҚОР ТЎПЛАШ – боғ ва токзорлар май¬донларида қорни тўплаб ушлаб туришга қаратилган агротехника усу¬ли. Ерда нам захирасини ошириш мақсадида қилинади. Турли усуллар: ихота дарахтлари, тўсиқ ва ғовлар(тўқилган дарахт ва ток новдалари, шох-шаббалар, кунгабоқар, жўхори, қамиш поялари ва ҳ. к.) ёрдамида қор уюмларини ҳосил қилиб амалга оширилади.