ШИРА ҲАРАКАТИ – ўсимликдаги сув ва унда эриган озиқ моддаларнинг ксилема найчалари орқали илдиздан ер устки қисми бўйлаб ҳаракатланиши;мевали ўсимликлар ҳамда ток¬нинг тиним давридан чиқиб ўсув даврига ўтишнинг бошланиш ҳола¬ти. Ўсимлик илдизи ер устки қисмига нисбатан тиним давридан эртароқ чиқади. «Баҳорги шира ҳаракати» дейилганда аввалдан тўпланган сув ва тез эрувчан органик озиқ моддаларнинг ўсимлик ўсиш нуқтасига тақсимланиши тушинилади. Бу давр куртаклар уйғонгунча давом этади.