ШЎРГА ЧИДАМЛИЛИК – ўсимликнинг тупроқ шўрига чидамлилик қобилияти. Ток ўсимлиги тупроқдаги Na CI 01%, Na2SO4 0, 4% бўлганда нобуд бўлади. Тупроқ илдиз қатламидаги зарарли тузлар миқдори (тупроқ қуруқ массасига нисбатан) 0, 3-0, 5%, жумладан NaCI –О, 04%, Na2SO4—0, 2% гача бўлганда ток нормал ри¬вожланиб, яхши ҳосил беради. Ўзбекистон шароитида ток бошқа ўсимликларга нисбатан шўрга чидамлироқ ҳисобланади (Саперави, Бишти, Тойифи, Нимранг, Қора кишмиш, Баян ширей. Мускат венгер¬ский ва ҳ. к.). Ёш толар тупроқ шўрланишига таъсирчанроқ, органик ва минерал ўғитлар солинган тупроқларда шўр таъсири камроқ бўлади.