СОРНЫЕ РАСТЕНИЯ, сорняки

6 февраля, 2022

БЕГОНА ЎТЛАР – боғ, токзор¬лар, экинзорлар ва очиқ майдонларда ўсадиган ёввойи, айни вақтда маданий ўсимликларга зарар келтирувчи ўтлар. 1500 га яқин турла¬ри бор. Бир йиллик (итқўноқ, мастак, қоракўза ва ҳ. к.), икки йиллик (қуёнқуйруқ, туяқуйруқ, қариқиз ва ҳ. к.), кўп йиллик (буғдойиқ, ғумай, ажириқ, чайир ва ҳ. к.) ҳамда текинхўр (зарпечак, шумғия ва ҳ. к.) Б. ў. бўлади. Меҳнат унумдорлигини пасайтиради, ҳосилни камайтиради, парвариш ишларига халақит беради, тупроқдаги нам, озиқ моддалар¬га шерик бўлиб тупроқни қуритади ва ҳ. к. Кураш чоралари: боғ ва токзор қилишдан олдин тупроққа яхши ишлов бериш, суғориладиган сув таркибида бегона ўтлар уруғи бўлмаслиги, фақат чириган гўнг солиш, гербицидлардан фойдаланиш, парвариш ишларини яхшилаш ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x