ЧАНГЛОВЧИ НАВЛАР – бошқа ўсимлик гулини қўшимча чанглаш учун экиладиган навлар. Масалан, узумнинг функционал урғочи гулли Нимранг, Каттақўрғон, Чарос, Тавквери каби навлари Қора кишмиш, Хусайни, Тойифи каби икки жинсли гулга эга навлар билан қўшиб экилса мўл ва сифатли ҳосил беради.