МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА ТОКНИНГ НАВГА ДАХЛ¬ДОР АГРОТЕХНИКАСИ – мевали ва ток ўсимликлар навларидан аниқ мақсадга йўналтирилган мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида улар потенциал имкониятларига таъсир кўрсатувчи технологик усул-лар мажмуи. Агар боғ ва токзор мавжуд бўлган худуднинг экологик ша-роитлари ҳамда парваришга қаратилган агротехника усуллари навнинг билогик талабларини қаноатлантирадиган даражада бўлгандагина та¬лаб даражасидаги ҳосилни етиштириш мумкин. Шунинг учун навлар¬нинг агробиологик,физиологик, биокимёвий, морфологик хусусият¬ларини жойнинг табиий-иқлим шароитларини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўсимликларни экиш қалинлиги, жойлашти¬риш схемаси, тупларга шакл бериш ва уларни кесиш (буташ) усулла¬ри,ўстириш усуллари, хомток, тупроқни сақлаш, ўғитлаш, суғориш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш, физиологик фаол модда¬ларни қўллаш кабилар уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилгандагина яхши натижага эришиш мумкин.