НАВШУНОСЛИК – маданий ўсимликлар на¬вларини ўрганувчи фан; ўсимликлар селекциясининг таркибий қисми. Навларнинг келиб чиқиши, тарқалиш қонуниятлари, морфологик бел¬гиларининг ўзгарувчанлиги, биологик, технологик хусусиятлари, хўжалик жиҳатдан қимматлилиги, ноқулай ташқи муҳит шароитлари, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги кабиларни ўрганади. Ме¬вачиликда навларни алоҳида помология фани, узумчиликда ампело¬графия фани ўрганади. Яна қ. Ампелография. Помология.