СОВКИ

6 февраля, 2022

ТУНЛАМЛАР – тун капалаклари оиласи; ўсимлик за¬раркунандаси. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда тарқалган. Айниқса кузги ва ундов тунламлари кўп зарар келтиради. Кузги тунлам капала¬ги қанотлари ёзилганда 40-50 мм. Олд қаноти оч қўнғирдан қора ранг¬гача, кейингилари оч кул ранг. Тухуми ясси, ярим шарсимон, сутсимон-оқ. Қуртлари дастлаб кул ранг, кейинчалик ялтироқ, орқасида ингич¬ка қора чизиқ бор. Дастлабки қуртлари май охирларида пайдо бўлиб, июнда ғумбакка айланади. Капалаги 2000 тагача тухум қўйиши мум-кин. Т. нинг табиий душманлари трихограммалар, қушлар ҳисобланади. Кураш чоралари: тупроқни юмшатиб туриш, бегона ўтларни йўқотиш, биологик усуллардан фойдаланиш.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x