МЕВАЛАРНИНГ ПИШИШИ, мевалар¬нинг етилиши – меваларнинг мазкур навга хос мазага эга булиши дав¬ри. Пишиш даврида мева тўқималарида чуқур биокимёвий ўзгаришлар рўй беради. Пишган мевалар навга хос рангга кириб, таркибида керак¬ли микдорда қанд, органик кислоталар, минерал моддалар, витамин¬лар ва ҳ. к. тўпланади.