КЕСИШНИНГ МАХСУС ХИЛЛАРИ – ноқулай табиий иқлим шароитлари (совуқ, дўл ва б.)дан шикастланган ток тупларини кесишга нисбатан қўлланиладиган усул¬лар. Алоҳида қоидага асосланади. Масалан, совуқдан зарарланган то¬кларда илдиз билан ер устки қисми ўртасидаги мувозанат бузилади. Буни ўринбосар новдалар ёки яширин куртаклардан ривожланган, шу¬нингдек қўлтиқ (бачки) новдаларни кучли ривожлантириш (қўшимча озиқлантириш, суғориш ва ҳ. к.) ҳисобига тиклаш мумкин. Айниқса, баҳорги совуқлардан зарарланган токларнинг нобуд бўлган қисми олиб ташланиб, новдалар 2-3 куртак қолдириб кесилади. Ривожланган нов¬далар учини 3-5 см кесиш улардан қўшимча новдалар чиқишига са¬баб бўлади. Агар совуқдан тупнинг яшил қисмлари тўлиқ нобуд бўлган бўлса, бултурги новда ва ёш зангларни соғлом куртагигача кесиш лозим. Агар новда ва тўпгуллар дўлдан гуллашгача зарарланган бўлса, за¬рарланган новдалар 2-3 кундан кейин 2-3 бўғим қолдириб кесилади. Қўшимча озиқлантирилади, суғорилади ва ҳ. к. Май охирларида ёққан кучли дўлдан зарарланган ток тупларида қолган новдаларни калта ке-сиш деярли самара бермайди.