ТУПРОҚНИНГ ЕТИЛГАНЛИГИ, етилган тупроқ – тупроқнинг ишлов беришга (физик етилганлик) ёки уруғ ва ёки кўчат экишга (биологик) тайёр ҳолати. Физикавий жиҳатдан етил¬ган тупроқ майдаланган (уваланган) ҳолатда бўлиб, қишлоқ хўжалик қуролларига ёпишиб қолмайди. Бундай тупроқларда намлик ва чирин¬ди моддалари (гумус) етарли даражада бўлади. Қумоқ ва бўз тупроқлар баҳорга экишга тезроқ етилади. Биологик жиҳатдан етилган тупроқлар биологик жараёнлар(микроорганизмлар ҳаётчанлиги, уруғлар ёки экилган кўчатларнинг униши, ривожланиши фаоллашади ва ҳ. к.