ПОЯ, тана – ўсимликнинг барглари, шохлари, гулла¬ри жойлашган марказий қисми. Ўсимликларнинг ер устки қисми. Ўсимликлар бўйлаб сув ва озиқ моддаларнинг икки томонлама ҳаракатини таъминлайди. Баргларни энг қулай ёруғлик шароитида сақлаб туради ва ҳ. к. Поя, асосан, бир ва кўп йиллик ўтларда, тана эса, мевали ва мевасиз дарахтлар, бута ва ярим буталар, шунингдек токда бўлади.