СТЕНОСПЕРМАКАРПИЯ – узумда тўлиқ оталаниш (уруғланиш) рўй бермаганда мева пўсти (перекарпий)дан ғужум ҳосил бўлиши. Мажбурий (зарурий) ҳамда факультатив шаклларда бўлади. Мажбурий шакли кишмиш навлари (Қора кишмиш, Оқ кишмиш ва ҳ. к.)га хос. Аслида кишмиш навларида чангланиш ва уруғланиш жараёни рўй беради, аммо кейинчалик мева пўсти ҳажми 2, 5-3 мм. га етганда тухумҳужайра ўз функциясини йўқотиб, уруғлар ривожланишдан тўхтаб, уларнинг рудументлари (қолдиқлари) ҳосил бўлади. Факультатив шаклида эса, уруғли навларнинг узум бошла¬рида маълум миқдорда шу навга хос, аммо асосийларидан майдароқ ғужумлар пайдо бўлади.