УЗУМНИНГ ХЎРАКИ НА¬ВЛАРИ – ҳосилини янгилигида истеъмол қилиш учун ўстириладиган узум навлари. Хўраки навлар узум бошининг кўркамлиги, чиройи, ғужумларининг ранги, хушбўйлиги, ширадорлиги, хушҳўрлиги, айниқса, инсон организми учун шифобаҳш озуқа ҳисоблангани учун жуда қадрланади ва уларга бўлган талаб дунё миқёсида ошиб бормоқда. У. х. н. ни етиштиришда айниқса, Италия, Туркия, АҚШ, Чили, ЖАР, Хи¬той, Афғонистон каби мамлакатлар етакчилик қилади. Ўрта Осиё ре¬спубликалари, хусусан Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитла¬ри қулайлиги туфайли бу ерларда хўраки узумчилик анча ривожлан¬ган. Айниқса, Ўзбекистон узумлари(Хусайни, Хасайни, Каттақўрғон, Нимранг, Паркати, Ризамат, Эчкемар, Тойифи, Чиллаки, Ҳалили, Сур¬хак китабский, Гўзал қора, Жанжал қора, Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Пушти кишмиш, Чарос ва ҳ. к.) ўзининг чиройи, кўркамлиги, ширадор¬лиги, рангдорлиги, шифобаҳшлиги туфайли дунё бозорида қадрланади ва уларга бўлган талаб катта. Ўзбекистонда хўраки навлар, асосан, Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё вилоят¬ларида етиштирилади. Ўрта Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистон хўраки узум етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради.