ТАНА – мевали ва мевасиз дарахтлар ҳамда ток каби ўсимликларнинг, асосан, ер сатҳи ёки илдиз бўғизидан биринчи асо¬сий шохигача бўлган қисми. Мевали дарахтлар ва ток паст, ўртача ва баланд танали қилиб ўстирилиши мумкин.