ТЕХНИКА ОБРЕЗКИ ВИНОГРАДА И ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУР

6 февраля, 2022

ТОК ВА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ КЕСИШ ТЕХНИКАСИ – ток туплари ва мевали дарахтларни кесиш вақтида қўлланиладиган, узоқ йиллар мобайнида ишлаб чиқилган қоида ва тамойиллар. Тўғри амал¬га оширилганда ток ва мевали дарахт туплари ихчамлашади, маъ¬лум шаклга киради, ноқулай омилларга таъсирчанлиги камаяди, ўсимликларнинг ўсиши, ҳосил бериши тартибга солинади, улар узоқ яшайди, парвариш ишлари қулайлашади ва ҳ. к. Кесиш токқайчи ҳамда боғ арра ёрдамида амалга оширилиб, ток қайчи ва боғ арра ўнг қўлда новда ва шохчаларнинг қолдириладиган томонида бўлиши, чап қўл билан эса, олиб ташланадиган қисмини би-роз босиб туриш лозим. 2-3 см. йўғонликдаги новда ва шохчалар сека-тор ёрдамида, ундан катта ёшдагилари эса, боғ арра билан олиб таш-ланади. Кесиш вақтида тўнка (бутоқ) қолдирмасдан асосга тақаб кесиш ва боғ пичоғи билан силлиқлаб қўйиш лозим. Кесик қоладиган куртак устидан бироз юқорироқ ва қияроқ бўлгани маъқул. Ток тупларида мева звеносини шакллантиришда бултурги ҳосил берган новдалар олиб ташланиб, ўринбосар новдадан чиққан икки нов-данинг юқоридагиси ҳосил новда, пасткиси ўринбосар новда сифати¬да кесилади

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x