ТЕХНИКА ПОЛИВА

6 февраля, 2022

СУҒОРИШ ТЕХНИКАСИ – суғориладиган боғ ва токзорларни суғоришда сувни бир меъёрда тақсимлаш, ҳамда ўсимлик ҳаёти учун муҳим бўлган тупроқ намлигини вужудга кел¬тириш ва сақлаш мақсадида амалга ошириладиган технологик жа¬раён. Суғориш манбалари (дарё, кўл, сув омборлари ва ҳ. к.), сув¬ни тақсимловчи бош қурилмалар, магистрал ва суғориш каналлари, вақтинча суғориш шохобчалари орқали амалга оширилади. Вегетацион (ўсув даврида) суғориш шартли равишда юза суғориш, ер устидан суғориш, ер остидан суғориш, томчилатиб суғориш хиллар-га ажратилади. Юза суғоришда сув эгатлар, чуқур ариқлар, халқалар орқали берилади. Ер устидан суғориш, асосан ёмғирлатиб суғоришни ўз ичига олади, ер остидан суғоришда сув ерга 40-50 см. чуқурликда кўмилган тешикли қувурлар орқали берилади. Томчилатиб суғоришда сув махсус қурилмалар орқали бевосита ҳар бир тупга йўналтирилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x