ҲОСИЛ ТЕРИШ, ҳосилни йиғиб олиш – боғ ва токзорларда ўсув даврида амалга ошириладиган технологик жара¬ёнларнинг сўнгиси. Ҳ. т. ишларини олдиндан режалаштириш, ҳосил те¬риш вақтини белгилаш, ҳосил теришни ташкиллаштириш, дарахтлар¬дан меваларни, ток тупларидан узум бошларини териб олиш ва улар¬ни тўплаш, боғ ва токзордан олиб чиқиш, транспорт воситаларига ортиш, реализация ва сақлаш учун жўнатиш кабиларни ўз ичига ола¬ди. Ишларни тўғри режалаштиришда ҳосилни ўз вақтида олдиндан ҳамда териш вақти ва унинг давомийлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳосилни олдиндан аниқлаш ҳар бир нав, карта, квартал, бригада, хўжалик бўйича махсус методика (апробация) асосида амалга ошири¬лади. Шунингдек қанча иш куни, ишчи кучи, транспорт воситалари, таралар талаб қилиниши ҳам режада кўрсатилади. Мева ва узум нави, пишиш вақти ва унинг даражаси, мақсад(истеъ-мол қилиш, сотиш, жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ҳ. к.)га қараб те-рилади, сараланади. Ҳосил асосан қўлда терилади.