УДОБРЕНИЯ

6 февраля, 2022

ЎҒИТЛАР – тупроқ унумдорлиги, ўсимлик ҳосили ва унинг сифатини ошириш мақсадида ерга солинадиган органик ва минерал озиқ моддалар. Органик ёки маҳаллий Ў. (гўнг, гўнг шалтоғи, компост, парранда аҳлати ва ҳ. к.) ҳамда фосфорли, калийли маъдан¬ли Ў. , асосан, кузда ер ҳайдашдан олдин; сувда тез эрувчи азотли Ў. баҳорда солинади. Маъданли ўғитлар ўсув даврида ўсимликларни қўшимча озиқлантириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Кўкат Ў. (сиде¬ратлар), бактериал Ў. (азотобактерин, нитрагин ва ҳ. к.), микроўғитлар (бор, марганец, рух, молибден ва ҳ. к.) нинг ҳам аҳамияти катта.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x