ТОК ТУПЛАРИНИ КЎМИБ ЎСТИРИШ – ток тупларини совуқдан асраш мақсадида улар¬ни тупроқ билан қишга кўмиб қўйиш. Бунда ҳар бир жойнинг иқлими инобатга олинади. Айрим вилоятлар (Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона вилоти)нинг баъзи туманларида ток қишда кўмилмаслиги мумкин) қишки совуқ кўпинча -15° С дан юқори бўлмайди). Ток кўмилишидан олдин кесилиб, қўдоқланади ва туплар қаторлар бўйлаб бир-бирига қарама-қарши тарзда бир текис ётқизилиб, совуқ тушгунга қадар(но¬ябрдан кечиктирмасдан) кўмилиши лозим. Кўмишдан олдин новдалар¬дан белбоғ ташланиб, барча қисмлар белбоққа ётқизилиб боғланади ва кейинчалик очиш қулай бўлсин учун белбоғларнинг учи икки то¬мондан чиқариб қўйилади. Замбуруғ касалликлари билан зарарлан¬ган туплар кўмилишдан олдин 5% ли ИСО суюқлиги билан ишланади. Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ток туплари 30-40 см, қолган жойларда 20-25 см қалинликда тупроқ би¬лан кўмилади. Токларни кўмишда ПРВН—2, 5, ПРВН—3900, ПРВМ—3, МПВ—1 каби машиналари ва мосламалардан фойдаланилади