УСТАНОВКА ШПАЛЕРЫ

6 февраля, 2022

СИМБАҒАЗЛАРНИ ЎРНАТИШ – ток тупларини ўстириш учун хизмат қиладиган махсус симбағаз қурилмаси. Бир қатор хиллари мавжуд, аммо темир-бетон ва симбағазли хилла¬ридан кўпроқ фойдаланилади. Асосий ва оралиқ устунлар ва уларга тортиладиган симбағазлардан ташкил топади. Асосан темир-бетон, шунингдек ёғоч устунлардан фойдаланилади. Асосий устунлар бўйи 3, 5-3, 6 м. , уч томони 10 см. , ерга кўмиладиган қисми 20 см. йўғонликда, оралиқ устунлар эса 3-3, 2м. х 9 ва 13 см. ҳажмда бўлади. Асосий устун¬лар ташқи йўл томонга 10-15° қиялатиб 70-80 см. , оралиқ устунлар эса ти қилиб 55-60 см. чуқурликда кўмилади. Асосий устундан 1 м. нарига 70-40-50 см. ҳажмда чуқур ковлана¬ди ва унга 5 мм. ли сим ўралган ва учли ҳалқа қилиб чиқариладиган харсанг ўрнатилади. Оралиқ устунлар 7-8 м. оралиқда ўрнатилиб, мах-сус мосламалар ёрдамида 3-4 қатор сим тортилади. Пастки қатор сими-нинг йўғонлиги 3, 5-4 мм. , ердан баландлиги 40-50 см. , иккинчи қатор симининг йўғонлиги 2, 5-3 мм. , ердан баландлиги 80-100 см. , қолган қаторлар оралиғи 40-60 см. бўлиши лозим. Симбағаз устунларнинг тик, осма, соябонли осма, икки томонлама осма, паст, ётиқ сўри хил¬лари ҳам бор.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x