АЭРОЗОЛЛАР – суюқликнинг майда заррачаларидан иборат сунъий туман. Боғ ва токзор зараркунандалари ва касаллик- ларига қарши заҳарли моддалар махсус аппаратлар (пуркагичлар) ёр- дамида туманга ўхшатиб пуркалади. А. усули суғориш, омбор ва шунга ўхшаш биноларни юқумсизлантириш учун ҳам қўлланилади.

ТУПРОҚ АЭРАЦИЯСИ – тупроқдаги ҳавонинг умумий миқдори ҳамда унинг атмосфера ҳавоси билан ал- машиниши. Тупроқдаги ҳаво заҳираси тупроқнинг механик таркиби, структураси, ундаги нам миқдори ҳамда тупроққа ишлов беришга боғлиқ. Агар тупроқдаги нам ҳаддан ташқари ортиб кетса, ҳаво миқдори кескин камаяди; бу илдиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатади; ўсимлик ёмон ўсади, ҳатто қуриб қолиши ҳам мумкин.

АФФИНИТЕТ – пайвандтаг билан пайвандуст ўртасидаги анатомик ҳамда физиологик уйғунлик, бирикиш. Пайванд- нинг яхши тутиб кетиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади.

АУКСИНЛАР, фи-тогормонлар, ўстирувчи моддалар – ўсимлик ҳужайралари томонидан ишлаб чиқариладиган юқори физиологик фаол моддалар. Ўсимлик ҳу- жайралари ва тўқималарини ўстиришда муҳим рол ўйнайди. Меъёридан ортиқ ишлатилганда аксинча таъсир кўрсатади. Табиий ва сунъий А. бўлади.

АССИМИЛЯЦИЯ — ташқи муҳитдаги турли моддаларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштирилиб ассимилятларга айлантириш жараёни.

АССИМИЛЯТЛАР – ўсимликларнинг хло- ропластлар ёрдамида ассимиляция жараёнида ташқи муҳитдан ўзлаштирган дастлабки органик моддалари. А. ўсимликнинг ўзи учун энергия, озуқа манбаи ҳисобланади.

ҚУРҒОҚЧИЛ ЗОНА, кам ёғин зона — ёғин кам бўладиган қуруқ иқлимли зона. Бундай зоналарда қурғоқчиликка чи- дамли ўсимлик турлари ва навлари экилади

АРЕОМЕТР – бирон суюқлик (масалан, узум шар- бати) зичлигини аниқловчи асбоб. Шкалаларга бўлинган (г/см3). Ши- шадан қилинган узун цилиндрсимон резервуарли най. Ҳамма томони берк бўлиб, ичига майда оғир нарса солинган бўлади. А. ёрдамида узум шарбати, вино таркибидаги қанд миқдори аниқланади.

АРЕАЛ, минтақа – ўсимликнинг маълум турлари тарқалган зона, вилоят, худуд

АПРОБАЦИЯ — боғда, токзорда навдор мева да- рахтлари ва ток тупларини аниқлаш усули. Асосан тоза навли ва соғлом кўчат (қаламча) тайёрлаш, етиштирилаётган кўчатларнинг нав жиҳатдан тозалигини белгилаш учун ўтказилади. А. навларни морфологик жиҳатдан аниқ белгилаш мумкин бўлган даврда (масалан, токзорларда августда) ўтказилади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz