БУТОН ҒУНЧА – куртакнинг гул бўлиб очилишидан олдинги ҳолати.

ГУЛДАСТА ШОХЛАР, гулдастасимон шохчалар – куртакчалари ўсувчи, ён куртаклари мева берувчи шохлар (шохчалар). Гуллаш даврида гулдастага ўхшайди (номи ҳам шундан). Г. ш. даги мева куртаклари оддий, репродуктив аъ¬золарни ҳосил қилади. Ҳосил бергандан сўнг бу куртакларда ўсиш рўй бермайди. Г. ш. , асосан, гилос, олча, шафтоли, олхўрининг баъзи навла¬рида кўп учрайди.

ОСТКИ ЧОК, қорин чоки – мевалар, уруғ ёки данакнинг қорин томонидаги чоки. Уруғчи (оналик)лардаги мевабарг қирғоқларининг бирлашган жойи.

ДЎЛАНА — раънодошларга мансуб мевали дарахт ёки бута. 50га яқин турлари ўсади. Ўзбекистонда сариқ Д. , қизил Д. , бўрикўз Д. каби турлари учрайди. Новдалари тиканли. Май ойида гул¬лайди. Меваси сентябрда пишади; қизил, сариқ ва ҳ. к. ; мазали, хушбўй. Таркибида қанд, олма кислота, ошловчи моддалар, каротин, витамин С ва бошқалар бор. Юрак-томир хасталиклари учун шифобахш.

ДЎЛАНА КАПАЛАГИ – оқ капалаклар оиласига мансуб зараркунанда. Ўрта Осиёнинг тоғли районларида кўпроқ учрай¬ди. Капалаги қанотлари ёзилганда 6-6, 5 см, қурти 4, 5 см. гача, кулсимон-жигар ранг, калта туклари бор. Дарахт куртаклари, ғунчаси, гули ва бар¬глари билан озиқланиб, ўсимликка жиддий зарар келтиради.

НАВЛАРНИНГ БОТА¬НИК ТАЪРИФИ, навларнинг ботаник тавсифи – мевали ўсимликлар ва ток навларини ташқи белгиларига қараб таърифлаш. Навларни бир-биридан яққол ажратиш имконини беради. Махсус дастур асосида ўтказилиб, ўсимликнинг танаси, новдаси, шохлари, барги, гули, мева¬си, уруғи ҳар томонлама ўрганилади ва таърифланади

бороналаш – борона (сихмола)лар ёрдамида тупроқни юза ишлаш; агротехника тадбирларидан бири. Эрта баҳорда, ер ҳайдалгандан сўнг ёки ер ҳайдаш билан бир вақтда ўтказилади. Т. тупроқ юзини текислайди, унаётган бегона ўтларни йўқотади, тупроқ қатқалоғини бузади, тупроқда нам сақланиши, ҳаво алмашинувини яхшилайди.

борона – тупроқ юза қатламига иш¬лов беришда қўлланиладиган оддий қишлоқ хўжалик қуроли. Тишли ҳамда дискли бўлади. Ер ҳайдашдан кейин палахсаларни майдалаш, тупроқни юмшатиш, бегона ўтларга қарши курашиш, токзор қатор ора¬ларига экиладиган ўт уруғларини кўмишда ишлатилади ва ҳ. к.

мевали да¬рахтлар танаси, асосий шохларининг йўғонлашишини, ўсишини тез¬латиш, ток қаламчаларида илдиз пайдо бўлишини жадаллаштириш мақсадида қилинади. Бунда тана, шох, қаламчанинг (ерга экиладиган қисми) пўстлоғи пичоқ ёки бошқа мослама билан тик равишда тилина¬ди (ёғочликни зарарламасдан). Эрта баҳорда қилинади.

(Франциянинг Бордо шаҳри номидан) – кимёвий препарат. Фунгицид ва бактерицид хусусиятларига эга. Ток, мевали ва бошқа ўсимликларнинг замбуруғ ва бактерия касалликлари (милдью, антракноз, қора чириш, церкоспориоз ва ҳ. к.)га қарши ишлатилади. Ишлатиладиган куни тайёрланади. Кур¬таклар уйғонгунгача 3% ли, ўсув даврида -I% ли эритмаси пуркалади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz