ЧЕТДАН ЧАНГЛАНИШ, ташқаридан чангла¬ниш – бир ўсимлик гулининг бошқа ўсимлик гули чанги билан чанглани¬ши. Мевали ўсимликлар ва ток навларининг аксарият қисмида рўй беради.

Черенок

НАВДОРЛИЛИК – мевали, резавор мева¬ли ўсимликлар ҳамда токнинг маълум майдонда экилган навларининг тозалик сифат кўрсаткичи; мева кўчатзорларидан тарқатиладиган кўчатлар навдорлигининг аниқлиги; боғ ва токзорлар яратишда муҳим аҳамиятга эга.

ЧИЛИЙ СЕЛИТРАСИ – таркибида азот сақловчи минерал ўғит хилларидан бири. Яна қ. Натриевая селитра.

ЯСМИҚЧАЛАР – ўсимлик ташқи қобиғининг ўлиши ҳамда қопловчи тўқиманинг ҳосил бўлиши туфайли устки пўстлоқнинг майда тешикчалари ўрнида вужудга келадиган бўртмалар. Ўсимликнинг нафас олишида роли бор.

ҚОРА ЧИРИШ – асосан, олманинг замбуруғ касаллиги. Дарахт пўстлоғи, барглари, айниқса меваси кўпроқ зарар¬ланиб, устида қўнғир доғ пайдо бўлади. Касалланган мева бужмаяди, қорайиб тўкилади, баъзан дарахтда осилиб қолади. Олма Қ. ч. билан асосан, пишиш ва сақланиш даврларида касалланади. Кураш чоралари: боғ тупроғини шудгор ҳолида сақлаш, бегона ўтларни, тўкилган мева¬ларни йўқотиш, мис (1% ли) ёки темир купороси (3-5% ли) эритмала¬рини пуркаш ва ҳ. к.

БАНД – баргнинг барг шапалоғи билан пояни бир¬лаштириб турувчи қисми – банди. Ҳар хил узунликда бўлади.

ГИЛОС – раънодошларга мансуб данак мевали ўсимлик. Дарахти 15-20 м. гача ўсади. Танаси силлиқ, шох-шаббаси тарвақайламаган. Барглари йирик, чўзиқ. Апрелда гуллайди; гуллари оқ, тўпгулга йиғилган, барглар билан бир вақтда очилади. Меваси на¬вига қараб апрел охири – июлда пишади; сариқ, сарғиш-қизғиш, тўқ-қизил, думалоқроқ, ширин. Таркибида 15% гача қанд бор; минерал туз¬лар, органик кислоталар, витаминларга бой. Асосан, вегетатив йўл би¬лан (пайвандлаб) кўпайтирилади. Кўчати экилгач, 4-6-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда Валерий Чкалов, Дрогана желтая, Қора гилос, Космическая, Ревершон каби навлари районлаштирилган.

ҚАЛАМЧА – янги ўсимликни етиштириш мақсадида тайёрланадиган бошқа ўсимликнинг вегетатив қисми. Одатда соғлом она ўсимликдан олинади. Қ. дан илдиз олиб ривожланган ўсимликлар ўзларида она ўсимликнинг барча нав хусусиятлари ва белгиларини сақлайди. Боғдорчиликда ток, анжир, анор, смородина, крижовник, зайтун кабилар, асосан қаламчалардан кўпайтирилади. Токни яшил қаламчалари орқали ҳам кўпайтириш мумкин (қ. Зелёное черенкова-ние). Қаламчаларнинг тез илдиз олиб ривожланиши уларнинг пиш-ганлик даражаси, она ўсимликнинг хусусиятлари, иқлим, тупроқ ша-роитларига, шунингдек ўстирувчи моддалар билан ишлов берилгани¬га боғлиқ. Мевали ўсимликлар қаламчалари 20-40см, ток қаламчалари 50-60см узунликда, 5-13 см. йўғонликда тайёрланади.

ҚАЛАМЧАЛАШ, қаламча билан кўпайтириш – ўсимликларни қаламчалар ёрдамида вегетатив кўпайтириш усули. Мевачиликда, токчиликда, манзарали боғдорчиликда, доривор ва бошқа ўсимликларни кўпайтиришда кенг қўлланилади. Қ. турли йўллар би¬лан амалга оширилиши мумкин. Масалан, илдиз-поя қаламчалари асо¬сан, малина, маймунжон, олча, олма, нок ва ҳ. к. ; яшил қаламчаларидан асосан, ток, айрим манзарали ва доривор ўсимликлар иссиқхоналарда кўпайтирилади. Мевачилик ва токчиликда Қ. пайвандтаг ва маданий навларни кўпайтиришда аҳамиятли.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz