ЧЕКАНКА – узум ҳосили ва сифатини ҳамда ток нов¬даларининг пишганлик даражасини ошириш мақсадида ўтказиладиган агротехника тадбирлардан бири. Август ойида қилиниб, бунда ток яшил новдаларининг 15-35 см узунликдаги учки қисми олиб ташланади. Ч. новдаларнинг ўсишини сусайтириб, ғужумларнинг озиқланишининг кучайишига, ток тупининг ёруғлик, иссиқлик, шамолдан яхши фой-даланишига, новдаларнинг пишиш даражасини, уларнинг совуққа чи-дамлилиги, ғужумларнинг сифатини ошишига ёрдам беради ва ҳ. к. Ўсимликшуносликда бошқа ўсимликлар (масалан, ғўза) нинг ўсиш нуқтасини олиб ташлаш ҳам Ч. ёки чилпиш дейилади.

КОСАЧА – гулқўрғонни ташқи томондан ўраб косача шаклда жойлашган баргчалар тўдаси. Ҳар хил кўринишда (қўш, тиш¬ли, лабли, қийшиқ ва ҳ. к.) бўлади.

КОСАЧАБАРГ – гул косачасини ҳосил қилувчи баргчалар

ТИРГАК — қ. Подпорка

ЦИТРУССИМОНЛАР, цитрус ўсимликлари – цитрусдошлар туркумига мансуб доим яшил мевали ўсимликлар (лимон, апельсин, мандарин, цитрон, грейпфрут, бигара¬дия ва ҳ. к.). Шохлари кўпинча ўткир тиконли бўлиб, улар одатда ёш новдаларнинг барг қўлтиғида жойлашган. Барглари мураккаб, бутун, яшил, тўқ яшил, ялтироқ, эфир мойларини сақловчи безчалар билан қопланган. Гуллари жуда хушбўй, оқ, пушти, асосан, четдан ва ўзидан чангланади. Кўпчилигида чангланмасдан-партенокарпик мевалар ту¬гилади. Мевалари кўп уйли, турли шаклда ва рангда, органик кисло¬талар, С витаминига бой, ширин-нордон (мандарин, апельсин), нор¬дон (лимон), тахир (грейпфрут ва ҳ. к.). Пўстлоғидан техник ва эфир мойлари, пектин, лимон кислота олинади. Гуллари, мевалари, ёш бар¬глари -1-2°С совуқда музлайди. Йил бўйи ўсади, октябр-апрел ойлари¬да яхши ҳосил беради. Гуллашдан то ҳосил пишгунгача бўлган давр лимонда, мандаринда 150-170 кун, апельсинда 180-210 кун. Пайванд¬ланган кўчатлари ўтқазилгач, 3-4-йили ҳосилга киради. Ўзбекистонда, асосан, иссиқхоналарда ўстирилади.

ЦИНКЛИ ЎҒИТЛАР – микроўғит хилларидан бири; ўсимлик ўзлаштира оладиган шаклда цинк сақловчи минерал моддалар. Цинк сульфат, цинкли ярим микроўғитлар, цинк¬калийли таблеткалар ва ҳ. к. киради. Цинк пайвандларнинг яхши ту¬тиб кетишига, қаламчаларда каллюс пайдо бўлишига, , гул ва мева ту¬гунчаларнинг кам тўкилишига, ҳосил ва унинг сифатига ижобий таъ¬сир кўрсатади.

ЦЕРКОСПОРИОЗ – ток замбуруғ касал¬лиги. Асосан барглар, новдалар, шингиллар, ғужумларда ривожла¬нади. Замбуруғлар тупроқ юзида ўсимлик қолдиқларида қишлаб, ўсув даврида ҳаво ҳарорати кўтарилган сари ривожлана боради. Кўпинча ўсув даврининг иккинчи ярмида баргларнинг орқа томони¬да зайтунсимон доғлар пайдо бўлиб, кейинчалик катта доғларни ҳосил қилади, тўқималарни қуритади, касаллик зўрайганда барглар тўкилиб кетади. Шундай доғлар новдаларда, ғужумларда (қаттиқлашиб, асо¬си кўк ранг олади ва тўкилади) ҳам пайдо бўлиши мумкин. Туплар¬нинг қалинлашиб кетиши, ортиқча намлик шароитида касаллик ри¬вожланади, новдалар яхши пишмайди, ҳосил ва унинг сифати пасаяди. Кўпинча Каттақўрғон, Нимранг, Тойифи, Хусайни, Буваки, кишмиш навлар зарарланади. Кураш чоралари: парваришни яхшилаш, вақтида хомток қилиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ўсув даврида бордо суюқлигини пуркаш ва ҳ. к.

ГУЛКУРТАК — қ. Почка. Цветение

ГУЛБАНД – гулни поя ёки унинг бирон қисми билан бириктириб турувчи бўлаги.

ГУЛЎРИН – гулбанднинг юқори қисмида жойлаш¬ган гул ёки гуллар ўрни

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz