– ТЕШИКЛИ ЖИ¬ГАРРАНГ ДОҒЛАНИШ – анжир касаллиги, замбуруғ қўзғатади. Асосан анжир барглари зарарланади; думалоқ жигарранг ёки қизил — қўнғир доғлар пайдо бўлиб, кейинчалик у жойлар тешилади; барглар тўкилади, ҳосил ва унинг сифати пасаяди. Кураш чоралари: тўкилган барглар йўқотилади, мис сақловчи препаратлар пуркалади ва ҳ. к.

ТУТАТИШ, бурқитиш – боғ ва токзорларни баҳорги қора совуқдан сақлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир. Бу¬нинг учун хашак аралаш гўнг, турли чириндилар, похол ва хазонлар¬дан уюмлар тайёрланади. Ҳар бир уюмнинг кенглиги 1-1, 5м, баланд¬лиги 0, 5-0, 7 см қилиниб, боғ ва токзорнинг бир қанча ерига уюлади ва керакли вақтда ёқиб тутатилади (ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат 2ºС га ту¬шиши билан уюмлар шамол эсаётган томондан ёқилади).

ДУСЕН – баландлиги 3-6 м бўлган бутасимон дарахт. Новда ва шохлари қорамтир, оқ ёсмиқчалар билан қопланган. 3-4 –йили ҳосилга киради; меваси майда, қизил. Асосан олма учун ўртача ўсувчи пайвандтаг сифатида қўлланилади.

ДАРАХТЛАРНИНГ КОВАКЛИ¬ЛИГИ – танада, асосий шохларда ковак ҳосил бўлиши. Асосан да¬рахтлар яхши парвариш қилинмаганда, кучли ва нотўғри буталганда¬ги жароҳатланишда, шохларнинг синиши каби ҳолларда рўй беради. Бундай дарахтлар узоқ яшамайди. Куз ёки баҳорда коваклар тозала¬нади, 5% ли мис купроси эритмаси билан дезинфекция қилинади ва 6 қисм қум, бир қисмдан оҳак ва цемент қоришмаси билан тўлдирилади.

ОШЛОВЧИ МОДДА¬ЛАР, таннидлар — органик бирикмалар. Кўпчилик қисмини таннид¬лар ташкил этади. Анор пўстлоғи, беҳи, ёнғоқ дарахти пўстлоғи, бар¬ги, хом меваси, узум бандлари, пўсти, уруғида кўп. Буриштирувчи, қамаштирувчи хусусиятига эга.

ДРЕНАЖ, зовур — тупроқни қуритиш ва ер ости сувла¬ри сатҳини пасайтириш учун хизмат қилади

ДАРАХТСИМОН ЎСИМЛИКЛАР — танаси бақувват, бўйи баланд, шох-шаббаси қалин бўлган кўп йил¬лик ўсимликлар. Бу гуруҳ ўсимликларга олма, нок, беҳи, ўрик, ги¬лос, олхўри, шафтоли, ёнғоқ, пекан кабиларнинг деярли барча турла¬ри ҳамда маданий навлари киради.

ДАРАХТ-БУТАСИМОН ЎСИМЛИКЛАР – ҳам дарахтсимон ва ҳам бутасимон ҳолда ўсадиган кўп йиллик ўсимликлар: ўрмон ёнғоғи, жўка, рябина, дўлана, анор, терак, қайин ва бошқалар.

ЁҒОЧ, ёғочли ксилема – ўсимлик илди¬зи, танасидаги пўстлоқ билан ўзак оралиғида жойлашган қаттиқ тўқима. ўсимлик танасининг мустаҳкам бўлиши, сув ва озиқ моддаларнинг силжиши, уларнинг қисман сақланиши учун хизмат қилади. Ёғочдаги сув ўтказувчи элементлар найчалар ёки трахеидлар (учли найчалар)дан ибо¬рат.

ДОРЗОВЕНТРАЛЛИК, ясси қутблилик – орқа ёки остки (дорсал) ва қорин ёки устки (вентрал) томон¬лари маълум бўлган ўсимлик органлари. Ток ўсимлигининг ўсиши ху¬сусиятларидан ҳисобланади. Унинг барглари, новдалари шундай то¬монларга эга.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz