САМАРАЛИ ҲАРОРАТ, эф¬фектив ҳарорат — қ. Активные температуры

ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ – тупроқнинг ноқулай табиий таъсирлар (сел, жала, ёмғир ва қор сувларининг) оқими ҳамда кучли шамол таъсирида ювилиб кетиши ёки емирилиши. Бунинг олди¬ни олишда тоғли районлардаги ёнбағирларда супача (терраса)лар, ги¬дротехника иншоотлари, текис майдонларда ўрмон ҳимоя дарахтлари барпо этилади.

ЭПИДЕРМИС – ёш ўсимлик органларининг бир¬ламчи қопловчи тўқимаси, пўсти.

ЭНТОМОФИЛ ЎСИМЛИКЛАР – ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланувчи ўсимликлар. Мевали ўсимликларнинг кўпчилиги ҳашаротлар, асосан, асаларилар ёрдамида чангланади. Кўпчилик мевали ўсимликларга хос.

ЭЛИТА – серҳосил туплар ва клонларни танлаш натижасида олинган кўчат. Селекция ишларида янги нав яратиш учун танлаб олинган энг сифатли ўсимликлар; навдорлиги кафолатланган энг олий навли уруғ.

ЭКОТИП – ўсимлик турининг маълум шароитда мос¬лашган ирсий хусусиятларга эга хиллари. Масалан, “Витис винифера” токининг турли экологик шароитларда ўсадиган шакллари.

ГЕОГРАФИЧЕСКАЯ ГРУППА СОРТОВ ВИНОГРАДА – УЗУМНИНГ ЭКОЛОГО—ГЕОГРАФИК ГУРУҲИ – сунъий танлаш натижасида олинган маданий узум навлари гуруҳи; токнинг европа-осиё тури таснифотининг систематик бирлиги. Ёввойи токнинг эколого-географик жиҳатдан тарқалиши, унинг маданийлашган тур¬ли шакллари, морфологик-биологик хусусиятларини ҳисобга олиб академик А. М. Негруль Витис винифера турига оид маданий узум на¬вларининг таснифини ишлаб чиққан ва барча экиладиган узум навла¬рини учта:Ш а р қ и й;Ғ а р б и йЕ в р о п аҳамдаҚораденгизсоҳиллариэколого-географик гуруҳларига ажратган. Ш а р қ и й гуруҳга оид узум навларининг асосий хусусиятлари: туп ва новдалар кучли ўсади, барглари, асосан туксиз, новдаларининг ҳосил бериш коэффициенти паст, узум бошлари ва ғужумлари йирик, мева¬си, асосан янгилигида ейилади, қуритилади. Ўзбекистонда етиштири¬ладиган хўраки ва кишмишбоп навлар шу гуруҳга киради. Ғарбий Е в р о п а гуруҳига кирувчи узум навлари хусусиятлари: ток туплари нисбатан ихчам, новдалари сустроқ ўсади, барглари кўпчилигида тук¬ли, новдаларнинг ҳосил бериш коэффициенти юқори, узум бошлари ва ғужумлари майдароқ, ҳосили, асосан қайта ишланади (вино, конъяк, шарбатлар ва ҳ. к. тайёрланади). Қ о р ад е н г и зс о ҳ и л л а р игуруҳига кирувчи узум навлари ўзининг биологик, морфологик ҳамда хўжалик-технологик хусусиятларига кўра бошқа гуруҳ узум на¬вларига нисбатан оралиқ ўринни эгаллайди. Узум навларининг бундай гуруҳларга бўлиниши улардан турли мақсадларда фойдаланиш(навлар таркибини янгилаш ва яхшилаш, парвариш ишларини такомиллашти¬риш ва ҳ. к.)да қулайликлар туғдиради.

ЎСИМЛИКЛАР ЭКОЛОГИЯСИ – ўсимликнинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини ўрганувчи фан. Ўсимликнинг ҳаёт фаолиятига барча экомуҳитнинг ёки айрим экоо¬милларнинг таъсир этиш характерини белгилайди. Мевали ўсимликлар ҳамда токнинг нормал ўсиши ва мўл ҳамда сифатли ҳосил бериши учун маълум даражада иссиқлик, ёруғлик, намлик, мўътадил тупроқ шароити, карбонат ангидрид, кислород керак бўлади. Кўпгина мева¬ли ўсимликлар, шу жумладан, ток иссиқсевар ҳисобланади. Уларнинг ўсув даври ҳарорат 8°С дан юқори бўлганда, куртакларнинг уйғониши эса 10-12°С дан кам бўлмаганда бошланади, новдалар 20-30°С да яхши ўсиб ривожланади, 28-32°С да гуллаш, чангланиш, уруғланиш жараён¬лари жадал кечади. Тупроқнинг иссиқлик режими сув режими билан узвий боғлиқ бўлиб, улар ҳар бир тур ва навга ўз таъсирини кўрсатади. Баҳор ва куз-да бўладиган қора совуқ ўсимликка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мум-кин. Масалан, -3°С дан паст ҳароратда бўртаётган куртаклар, -0, 5-1°С ҳароратда гул ва тўпгуллар, янги яшил новдалар, -5-8°С да илдизлар зарарланади. Озиқ моддаларнинг ҳамда намнинг етишмаслиги ёки ортиқчалиги натижасида гуллар яхши чангланмайди, тугунчалар тўлиқ тугилмайди, кўплаб тўкилади, ҳосил ва унинг сифатининг пасайиши¬га сабаб бўлади ва ҳ. к.

ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР – бошқа ўсимликлар қатори, мевали ўсимликлар ва токнинг ўсиши, ривожлани¬ши, мўл ва сифатли ҳосил бериши асосан ташқи муҳит ҳамда антропо¬ген омилларга боғлиқ. Мевачилик ва узумчиликни ривожлантириш, зо¬налар бўйича жойлаштириш, барча парвариш ишлари, ток тупларини кўмиш ва очиш каби ишлар, асосан экологик шароитларга қараб белги¬ланади. Кейинги йилларда боғ ва токзорлар, улар маҳсулотларига, шу¬нингдек, ташқи муҳит тозалигига антропоген омиллар(пестицидлар, гербицидлар, минерал ўғитлар ва ҳ. к.)нинг салбий таъсири ва асоратла¬рини камайтириш, ҳатто бартараф қилишга катта аҳамият берилаётир. Мевали ўсимликлар ва токка таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит омил-лари келиб чиқишига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а б и о т и к о м и л л а р(ёруғлик, иссиқлик, намлик, ҳаво, тупроқ, жой рельефи); б и о т и к о м и л л а р (бошқа ўсимликларнинг таъсири-симбиоз, пара-зитизм ёки ҳайвонот организмларнинг ўсимликни зарарлаши); а н т р о п о г е н о м и л л а р (ўсимлик ва тупроқ парвариши билан боғлиқ усул-лар), яъни жой танлаш, уни экишга тайёрлаш, экиш қалинлиги, ўғитлаш, суғориш, дарахт ва токларни буташ, кесиш, ўстириш усуллари, касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий моддаларни қўллаш ва ҳ.к

ЭКЗОКАРПИЙ, мева пўсти – мева эти, мағизини ўраб турувчи ташқи қобиқ ёки пўст. Масалан, ёнғоқ, бодом, писта, шафтоли каби меваларнинг устки пўсти. Айрим экомуҳитлар, касаллик қўзғатувчиларга таъсирчан бўлади. Масалан оидиум билан зарарлан-ган узум ғужумлари пўст ҳужайралари эластиклигини йўқотиб, ёрила-ди, уруғлари кўриниб қолади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz