ЕУВИТИС ЕУВИТИС — Витис туркумининг туркумчаси.

ЕСТЕСТВОЗНАНИЕ ТАБИАТШУНОСЛИК – табиат ҳақидаги фанлар мажмуи.

ТАБИИЙ ТАНЛАНИШ – организм¬ларнинг табиий шароитда ўз наслини сақлаб қолиш хусусияти; ҳаёт учун курашиш натижаси.

МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ЗАРАР-КУНАНДАЛАРИНИНГ ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРИ — ўсимликларнинг нобуд бўлиши ёки уларнинг зарарланишига сабаб бўлувчи паразитлар, йиртқичлар ва патоген микроорганизмлар. Буларга қорин оёқли молю-скалар, кўпоёқлилар, ўргимчаксимонлар, сувда ва қуриқликда яшовчи-лар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар ва ҳ. к. ларнинг па-разитлари ва йиртқичлари киради. Зараркунандалар сонини камайти-ришда, асосан, ўргимчаксимонлар (йиртқич ўргимчаклар ва каналар), ҳашаротлар ва қушларнинг аҳамияти катта. Улар турларининг кўплиги, юқори самара бериши туфайли зараркунандаларга қарши биологик ку¬раш усулининг асосий воситаси ҳисобланади. Зарарли ҳашаротларни йўқотишда тиллақўнғиз, каналар, сассиқ қўнғиз, хонқизи, чумчуқлар туркумига кирувчи қушларнинг аҳамияти катта.

ТУПРОҚНИНГ ТА¬БИИЙ УНУМДОРЛИГИ — тупроқда ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган озиқ моддалар, нам ва ҳавонинг табиий ҳолда бўлиши.

МЕ¬ВАЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТАБИИЙ ЁРИТИЛИШИ — ўсимликнинг қуёш нуридан фойдаланиши; қуёш нурининг шох-шаббага тушиши.

ТАБИИЙ СУҒОРИЛИШ – мева¬ли ва бошқа ўсимликларнинг табиий шароитда ёмғир ёки қор суви би¬лан таъминланиши.

ТАБИИЙ ЧАНГЛАНИШ – ин¬сон иштирокисиз мевали ва бошқа ўсимликларнинг табиий шароитда чангланиши; шамол, асалари ёрдамида уруғчи (оналик) тумшуқчасига бошқа гул чангининг келиб қўшилиши жараёни.

МЕВАЛАРНИНГ ТАБИИЙ ВАЗН КАМАЙИШИ – нафас олиш жараёнида мевалар таркиби¬даги намнинг буғланиши натижасида улар вазнининг камайиши. Асо¬сан меваларни сақлашда ва ташишда, шунингдек, табиий муҳит таъ¬сирида рўй беради.

ҲАР ЙИЛИ ҲОСИЛ БЕРИШ – ўсимликларнинг келгуси йили ҳосилдорликни камайтирмаган ҳолда оптимал даражада сифатли ҳосил бериш қобилияти. Мевали дарахт¬ларнинг ҳар йили ҳосил беришини таъминлаш боғбонларнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Мевали дарахтлардан ҳар йили ҳосил олиш учун бир қатор ташкилий-хўжалик, биологик ва агротехник тадбирлар комплекси амалга оширилиши шарт.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz