ФУНГИЦИДЛАР — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг замбуруғ, вирус, бактериал касалликларини кўзғатувчиларга қарши курашиш учун ишлатиладиган заҳарли ки¬мёвий моддалар (олтингугурт кукуни, каллоидли олтингугурт, бордо суюқлиги, оҳак-олтингугурт қайнатмаси, цинеб, темир купороси, ни¬трафен ва ҳ. к.). Асосан касалликнинг олдини олиш ёки бошланиши даврида самара беради. Ф. билан ишлашда ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозим.

ФУМИГАЦИЯ — қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва уларнинг маҳсулотларини турли зараркунанда ва касалликлардан за-рарсизлантириш мақсадида буғ, газ ёки тутун ҳолида махсус хоналар-да димлаш (дудлаш).

ФУМИГАНТЛАР – зараркунанда ва касалликлар¬ни йўқотишга кучли таъсир кўрсатувчи буғсимон, газсимон ҳолатдаги заҳарли моддалар (метилбурамид, гексахлорбутадиен ва бошқалар). Аслида қаттиқ, суюқ ва кукунсимон шаклда бўлади. Тупроқдаги зарар¬кунандаларни ўлдириш учун қаттиқ ёки суюқ ҳолда солинади. Барча Ф. одам ва ҳайвонлар учун зарарли.

ФУЗАРИОЗ – токда учрайдиган замбуруғ касаллиги. Фузариум туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Ўрта Осиё, жумла¬дан Ўзбекистонда кенг тарқалган. Касаллик ток гуллашидан олдин учки барглар томирлари ўртасидаги тўқималарнинг сарғайишидан бошлана¬ди. Кўринишидан хлорозга ўхшасада, аммо бунда томирлар (найчалар) чирийди, токнинг кунда қисми ҳамда ер ости тана ёғочлиги пушти ранг олади. . Кейинчалик новдалар калта бўғим бўлиб, барглар майдалаша¬ди, ингичка бачкилар кўпаяди, барглар сарғаяди. Баъзан ўсимлик но¬буд бўлиши ҳам мумкин. Айниқса узумнинг Саперави, Ркацители каби винобоп навлари кўп зарарланади. Кураш чоралари: парваришни ку¬чайтириш, ўсимликка 1%ли бордо суюқлигини пуркаш, азотли ўғитлар билан озиқлантириш ва ҳ. к

ФРУКТОЗА, мева қанди – моносахаридларга мансуб мева қанди. Барча меваларда, айниқса, узум, олма, нокда кўп. Ширали¬ги глюкозадан 3 марта, сахарозадан 1, 5 марта кўп.

ФОТОСИНТЕТИК ПОТЕНЦИАЛ – қ. Листовая поверхность.

ФОТОСИНТЕЗ – ўсимликларнинг яшил қисмлари, асосан, барглари томонилан ноорганик моддалардан орга¬ник моддалар ҳосил бўлиш жараёни (ўсимлик тўқималаридаги хлоро¬филлда кечадиган карбонат ангидрид ва сув иштирокида). Хлоропласт¬лар ёрдамида содир бўлади. Яшил қисмлар, хусусан барглардаги хло¬ропластлар ассимиляцияни кучайтириши натижасида дастлабки орга¬ник моддалар ҳосил бўлади. Ёш баргларда фаол хлоропластлар камли¬гидан жараён суст кечади. Ф. мевали шохлардаги баргларда ҳосилсиз новдалардаги баргларга нисбтан жадал кечади. Ф. нинг қандай кечиши сутка давомидаги ёруғлик ҳамда ҳаво ҳароратига боғлиқ ва шунинг¬дек, ўсимликнинг экилиш қалинлиги, шакли, тупи ва барг сатҳининг қалинлиги, ўстириш ва парвариш усуллари, қуёш нури ва бошқалар таъсир кўрсатади.

ФОСФОРОБАКТЕРИН – қ. Бактериаль¬ные удобрения

ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР – тарки¬бида ўсимликнинг озиқланиши учун зарур бўлган фосфор кислота¬си (Р2О5)ни сақловчи маъданли ўғит. Заводларда фосфорид рудалари (фосфоритлар ва апатитлар)ни қайта ишлаб олинади. Турли бирикма¬лар ҳолида бўлиб, ўсимлик томонидан турлича ўзлаштирилади. Супер¬фосфат, преципитат, томасшлак, фосфорит уни каби хиллари бор. Кўп ишлатиладиган оддий суперфосфат таркибида 14-16% фосфор кисло¬таси бўлади, асосий ўғит сифатида кузда солинади. Эрта баҳорда ҳамда қўшимча озиқлантириш мақсадида ўсимликнинг ўсув даврида ҳам со¬линиши мумкин. Ф. ў. генератив органларнинг шаклланиши, мева ва узум ҳосилдорлиги, унинг сифатини оширишда муҳим рол ўйнайди

ФОСФОР – Менделеев давр ситемасининг V гуруҳига оид кимёвий модда. Табиатда бошқа элементлар билан бириккан ҳолда учрайди. Ф. ўсимлик учун муҳим минерал озиқ ҳисобланади Унинг таъсирида қишловчи куртакларда гул ва тўпгуллар шакллана¬ди, мева яхши тугилади, илдиз ривожланади, ўсув даври қисқаради, ўсимликнинг қурғоқчиликка, совуққа чидамлилиги ошади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz