ГУТТАЦИЯ, томчилаш – латинча гутта-томчи сўзидан олинган; ўсимликларнинг ортиқча сувни барг оғизчалари орқали томчи холида чиқариши. Бу ходиса илдиз босими таъсирида ил¬диздан бораётган сувнинг транспирация (буғланиш)га сарф бўладиган сувдан кўпайиб кетганлиги оқибатида рўй беради.

МЕВАЛИ, РЕЗАВОР МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА ТОК¬НИ ЭКИШ ҚАЛИНЛИГИ – майдон бирлиги ҳисобига тўғри келади¬ган ўсимликлар миқдори ёки туплар сони; ўсимликларнинг қаторлар оралиғи ва қаторлардаги оралиғи. Асосан зонанинг тупроқ-иқлим ша¬роитлари, навларнинг биологик хусусиятлари, парвариш қилиш тех¬нологичси, механизациядан фойдаланиш даражаси кабиларни ҳисобга олиш билан белгиланади. Масалан, бир йиллик ертут (қулупнай) 90х45см оралиқда экилганда бир гектар майдонга 24, 6 минг дона кўчат кетади; малина бир қаторлаб 2-2, 5х0, 5м оралиқда экилса 8-10 минг дона; олманинг экиш оралиғи 8х6м ёки 4х3м бўлганда 666 та ва 1250 та; ток кўчатларини экиш оралиғи 3х3м ёки 3х2, 5м бўлганда 1111 та ёки 1333 та ўсимлик жойлашади ва ҳ. к.

ГУМУС, тупроқ чириндиси – тупроқ устки қатламидаги органик модда. Турли ўсимлик ҳамда ҳайвон (ҳашаротлар) ўлимтаси қолдиқларининг чириб парчаланиши натижа¬сида ҳосил бўлади. Таркибида углерод, водород, кислород, азот, кул бор. Тупроқда Г. қанча кўп бўлса, у шунча унумдор ҳисобланади. Тупроқ типига қараб 0, 5% дан 12% гача (қора тупроқда) Г. бўлади.

КЕМИРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДА¬ЛАР – оғиз аппарати билан ўсимлик барглари, гуллари, гунчалари, кур¬таклари ва меваларини кемириб, боғ ва унинг ҳосилига жиддий зарар келтирувчи ҳашаротлар. Буларга дўлана капалаги, тилла қўнғизлар, ток ипак қурти, узунбурунлар, турли қўнғизлар киради.

КЕМИРУВЧИЛАР – ёш мевали дарахтлар, кўчатлар тана¬сини кемириб шикаст етказувчи ҳайвонлар (қуён, каламуш, сичқон). Ҳимоя тариқасида дарахт ва кўчатлар атрофи чопилади, бегона ўтлар йўқотилади, танасига қамиш, тюль каби материаллар (похол ва қуруқ ўтлардан ташқари, чунки буларга сичқон ин қуриши мумкин) ўралади, қишда дарахт атро¬фи қор босиб зичланади, заҳарли хўраклар қўйилади ва ҳ. к.

УЗУМ НА¬ВЛАРИНИНГ ҚОРА ДЕНГИЗ СОҲИЛЛАРИ ГУРУҲИ — маданий ток навларининг эколого-географик гуруҳи. Бу гуруҳга кирувчи навлар биологик-морфологик ҳамда хўжалик-технологик хусусиятларига кўра олдинги гуруҳлар узум навларига нисбатан оралиқ ўринни эгаллайди

УЗУМ НАВЛАРИНИНГ ҒАРБИЙ ЕВРОПА ГУРУҲИ – маданий ток навларининг эклого-географик гуруҳи. Бунга, асосан винобоп (техник) навлар киради.

УЗУМ НАВЛА¬РИНИНГ ШАРҚИЙ ГУРУҲИ – маданий ток навларининг эколого-географик гуруҳи. Бунга, асосан хўраки ва кишмишбоп навлар киради.

ЕР ОСТИ СУВЛАРИ, сизот сувлар – ернинг доим сув сақловчи юқори қаватида тўпланган сув. Ёғингарчилик ҳамда турли сув ҳавзалари сувларининг сизишидан ҳосил бўлади. Чуқурлиги тупроқ хили, ер рельефи, иқлим шароитлари билан боғлиқ. Минерал¬лашув даражасига қараб: чучук, кучсиз, ўртача ва кучли шўрланган бўлади. Ер сатҳидан камида 3-4 м. чуқур бўлганда тупроқнинг сув ре¬жими ва ундаги жараёнлар, шунингдек, ўсимликлар маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатмайди.

БОШ, шингил – ток ўсимлигининг генератив органи. Ток гуллугандан кейин ортиқча гуллар ва тугилган ғўрачаларнинг табиий тўкилиши, уларнинг ўсиши ва ривожланиши жараёнида тўпгулларнинг шаклланишидан ҳосил бўлиб, узум бошини ташкил этади. Унинг шак-ли, зичлиги, гултожнинг шохланганлиги ғужумларнинг сонига боғлиқ. Узум бошлари конуссимон, цилиндрсимон, конус-цилиндрсимон, қанотсимон ва шохланган, зичлиги эса, тиғиз, ўртача тиғиз, ҳавол ва жуда ҳавол бўлади. Катталиги узум навларига боғлиқ. Узунлиги 25-26 см. дан катталари жуда йирик, 18-25 см. катталикдагиси йирик, 10-18 см. катталикдагиси ўртача ҳисобланади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz