ХУРМО, персимон – эбендошлар оиласи¬га мансуб субтропик мевали ўсимлик. 200 га яқин турлари бор. Шарқ Х. си, виргин Х. си, кавказ Х. си, хитой Х. си каби турлари аҳамиятли. Кўп экиладигани шарқ Х. си бўлиб, ёввойи ҳолда Хитойда, у ердан мада¬ний ҳолда Японияга тарқалган. XIX аср охирларидан Краснодар ўлкаси, Қрим, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистонда экиб келинади. Дарахти 10-12 м, барг тўкувчи. Барглари катта, яхлит, ялтироқ, эллип¬ссимон, қалин. Гуллари бир ёки икки жинсли. Май ойида гуллайди, гул¬лари кўримсиз, оқ. Меваси навига қараб октябр-ноябрда пишади; йирик, ясси-думалоқ ва бироз чўзиқроқ, сарғиш, тўқ сариқ; тўлиқ пишганда жуда мазали ва тўйимли, шифобаҳш. Таркибида 23-25 % гача қанд, 30% гача қуруқ моддалар, витаминлар, минерал тузлар бор. Уруғидан ва пай¬вандлаб кўпайтирилади. Кўчати экилгач, 3-4-йили ҳосилга киради. Да¬рахти 16-20°С гача совуққа чидаши мумкин. Кўчати 6 х5 м оралиқда эки¬лади, шохлари мўрт. Ўзбекистонда Вахш, Зенджи-мару, Таджикский, Та-мопан большой, Хиакуме навлари районлаштирилган.

УЗУМНИ САҚЛАШ – янги узил¬ган узум бошларини сифатини йўқотмасдан узоқ муддат сақлашга қаратилган технологик усуллар. Узумнинг қанча вақт сақланиши тупроқ-иқлим шароитлари, нав хусусиятлари, биокимёвий таркиби, пар¬вариши, териш муддати, сақлаш шароитлари ва усулларига боғлиқ. Узумнинг Нимранг, Тойифи, Октябрский, Қора жанжал, Мускат узбе¬кистанский, Хусайни каби хўраки навларини махсус шароитда 4-6 ой¬гача сақлаш мумкин. Узумнинг узоқ сақланиши учун шунингдек, узум узишдан 15-20 кун олдин суғормаслик, ғужумлари бир текис пиш¬ган, зарарланмаган, ўртача зич узум бошларини фақат очиқ ҳаво ва қуруқлигида узиш, ёмғирдан кейин узмаслик кабиларга аҳамият бе¬риш лозим. Узум узилгач, 10-12 соат салқин жойга ёйиб қўйилади, сўнг ҳажми 7-8 кг яшикларга жойланади ва ҳар бир яшикка калий метабисульфат-нинг 40-45 таблеткаси (20-22 г) тешикли қоғозларга ўраб солинади. Бу сақланиш муддатини 3-4 ойга узайтириб, чиқинди кам бўлишига ёрдам беради. Узумли яшиклар ҳарорати 5-8°С камераларда 8-10 соат, кей¬ин ҳарорати 4°С ли камераларда узоқ муддат сақланади. Совиткичли омборхоналар тўлгач, камералар ёпилиб, ҳарорат 2°С гача, сўнг 2 кун давомида 0°С гача пасайтирилади. Узум сақлашнинг оптимал режими камерадиги ҳаво ҳарорати 0°С дан 1-2°С гача, нисбий намлиги эса 85-95% ҳисобланади. Яшиклардаги узумнинг сифати ҳар 2 ҳафтадан тек-шириб турилади ва ҳар сафар олтингугурт тутуни билан 40-50 дақиқа дуланади(1 м3жойга 2,5-3 г) Узум сақлашнинг оддий ва халқ усуллари: бандидан осиб сақлаш(ҳаво ҳарорати 0°С ёки 0, 5°С, нисбий намлиги эса 80-90% бўлиши ло¬зим); қамиш бордон, яъни “чий”ларда осиб сақлаш (шамол яхши айла¬ниб турадиган мўриси, девор асосида туйнуклари бўлган салқин пах¬са биноларда ҳаво ҳарорати 1-2°С, нисбий намлиги 80-90% бўлгани маъқул), шунингдек, “занг” , бир йиллик новдаси билан кесиб сақлаш ҳам бор.

ХЛОРОФИЛЛ – ўсимликнинг поя, орган ва қисмларида яшил ранг бериб турувчи пигментлар. Булар ҳам хлоро¬пластларга мансуб бўлиб, фотосинтез жараёнида асосий роль ўйнайди

ХЛОРОПЛАСТЛАР – ўсимлик органларидаги фотосинтез жараёни амалга ошадиган яшил доначалар.

ХЛОРОЗ – олма, нок, ток каби ўсимликларда учрайди¬ган касаллик. Асосан, тупроқда темир тузларининг етишмаслиги ёки оҳакнинг кўпайиб кетганлиги натижасида содир бўлади. Касаллик яшил новдаларнинг учи ва баргларнинг рангсизлана боришидан бош¬ланади. Кейинчалик хлорофил ҳосил бўлмаганлигидан улар сарғаяди, майдалашади, фотосинтез сусаяди, ҳосил кам ва сифатсиз бўлади, ҳатто ўсимлик қуриб қолиши ҳам мумкин. Юқумли Х. (масалан, ток новдаларининг калта бўғимлиги), эдафик Х. (ноқулай экомуҳит таъ¬сири оқибати) бўлади. Кураш чоралари: темир моддасини сақловчи препаратларни 30-50 см чуқурликка солиш, шунингдек, рух сульфид (0,02%), марганец сульфид (0,5%)ларнинг эритмалари пуркалади.

АММОНИЙ ХЛОРИД – азотли ам¬миакли ўғит. Нейтрал ҳамда ишқорли тупроқларга солинади

ЎСИМЛИКЛАРНИ КИМЁВИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ – мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ўсимликлар касалликлари ва зараркунандалари, бегона ўтлар тарқалишининг олдини олиш, уларга қарши курашга қаратилган кимёвий моддаларни қўллаш. Улар зарарли организмлар учун заҳарли ҳамда ўсимлик, хайвон ва инсон учун зарарсиз, универсал, стандарт, фойдали ҳашаротлар, экологик муҳитга зарарсиз каби талабларга жа¬воб бериши лозим. Ишлтилишига қараб а к а р и д ц и д л ар (каналарга қарши), б а к т е р и ц и д л а р (бактериал патогенларга қарши), гер¬бицидлар (бегона ўтларга қарши), и н с е к т и ц и д л а р (зарарли ҳашаротларга қарши), в и р у ц и д л а р (вирусли патогенларга қарши), нематоцидлар (нематодларга қарши), фунгицидлар (замбуруғ касалликларини қўзғатувчиларга қарши), зооцидлар (кемирувчи¬ларга қарши) гуруҳларга бўлинади. П е с т и ц и д л а р эса, касаллик ва заракунандалар, бегона ўтлар, дон ва дон маҳсулотлари зараркунанда¬ларига қарши ишлатиладиган заҳарли, кимёвий моддаларни, шунинг¬дек дефолиант ҳамда десикантларни ҳам ўз ичига олади

ХАЛАЗА — уруғнинг орқа томонидаги халқасимон ботиқ, найлар тўдасининг уруғкуртакка ўтиш жойи. Айниқса, узум уруғларининг кўпчилигида яққол кўринади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz