ДАСТЛАБКИ МАТЕРИАЛ – селекцияда янги навларни яратиш учун фойдаланиладиган ўсимлик шакллари.

ОРИҚ ТУПРОҚ — узоқ муддат муттасил бир хил экин экавериш (монокультура), ўғит солмаслик ёки уни кам со¬лиш ва бошқа таъсирлар оқибатида унумдорлиги йўқолган ёки камайган ер — тупроқ. Ерга дам бериш, дуккакли экинлар, сидератлар экиш, органик ўғитлар солиш каби тадбирлар билан унумдорлигини тиклаш мумкин.

ҲАҚИҚИЙ МЕВА — чин мева қ. Плод

ТУПРОҚНИНГ СУНЪИЙ УНУМДОРЛИГИ – инсоннинг бевосита таъсири (ер ҳайдаш, ўғитлаш, суғориш ва ҳ. к)туфайли юзага келган унумдорлик.

ИСО Қ. Известково-серный отвар.

СУНЪИЙ ТАНЛАШ– селекция иш¬ларида янги навларни яратиш мақсадида хўжалик белгилари томони¬дан энг яхши ўсимликларни танлаб олиш

СУНЪИЙ ЧАТИШТИ¬РИШ – турли усуллар (икки хил ўсимликни ўзаро сунъий чанглаш, пайвандлаш) билан ҳар ота-она жуфт ўсимликларни чатиштириб, яхши белги ва хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган янги хил ўсимлик (нав) яратиш мақсадида қилинади.

СУНЪИЙ КЎПАЙТИРИШ, сунъий урчитиш — ток, мевали ва бошқа ўсимликларни экиб ўстириш ҳамда кўпайтириш.

СУНЪИЙ СУҒОРИШ – экин¬зор, боғ ва токзорларни сунъий суғориш усуллари (эгатлаб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, томчилатиб суғориш ва ҳ. к.).

СУНЪИЙ ЧАНГЛАШ – белги¬ланган ёки ажратилган ўсимлик гулидан чанг олиб (чанг аралашмаси тайёрлаб) она ўсимлик гули тумшуқчасига тушириш, инсон иштироки¬да чанглатиш. Ҳосилга кирган боғ ва токзорларда ҳосилни кўпайтириш ва гулларнинг табиий чангланишига қўшимча қилиш, мева тугунчала¬рини яхши тугилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади. Асосан се¬лекция ишларида янги навларни яратиш ёки нав сифатини яхшилаш учун ота-она жуфтини чатиштириб, янги авлодда яхши белги ва хусу¬сиятларни пайдо қилиш мақсадида қилинади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz