ТУПЛАНИШ, бачкилаш – 1) ўсимликнинг шох чиқариб туп ҳолига келиши; 2) тана (поя)нинг пастки қисмидан бачкиланиши.

КУТИКУЛА – лотинча юпқа пўст маъносини англа¬тади. Эпидермал ҳужайраларни қоплаб турувчи ҳамда ҳимоя вазифаси¬ни ўтовчи юпқа, нозиқ қават, пўстлоқ. Ёш яшил новдалар, барглар, ме¬валарнинг ажралмас қисми; ёғсимон модда-кутиндан ташкил топган. Айрим узум навлари пишган ғужумлари устида мумғубор кўринишида пайдо бўлади.

ТУПСИМОН ШАКЛ, тупли шакл – токка шакл бериш усулларидан бири. қ. Фор¬мирование.

ТУПСИ¬МОН ШАКЛЛАНТИРИШ ТИЗИМИ – мевали, ток ва манзарали ўсимликларга тупсимон шакл беришнинг бир тури.

КУСТИСТЫЙ СЕРШОХ – шохлари кўп ва қалин ўсган (сершох) ўсимлик.

БУТА – паст бўйли дарахтсимон ўсимлик. Ўсиши ва ривожланиши давомида бир неча тана (поя)дан ташкил топади. Б. ларнинг кўпчилиги мевали (малина, смородина, крижовник ва ҳ. к.), доривор ва хушманзара ўсимликлардир. Баъзилари яшил девор ҳосил қилиш мақсадида ҳам экилади.

ТУП — уруғ ёки қаламчадан кўкарган, шох, новда ва баргларга эга дарахт ёки ток тупи. Ер устки қисми — поя ва ер ости қисми — илдиз тизимидан иборат. Поя қисми бир ва кўп йиллик новда ва шох¬лар, барг ва куртаклардан, илдиз тизими асосий ва ён илдизлар, ил¬диз тукчаларидан иборат. Илдиз билан поянинг туташган жойи илдиз бўғизи дейилади.

ЧИРМОВУҚ, зарпечак – чирмовуқдошларга мансуб паразит ўсимликлар туркуми. Илдизи ва барглари йўқ. Ўсимликларга чирмашиб паразит ҳаёт кечиради. Карантин ўсимлик.

БАРГЛАРНИНГ БУЖМАЙИШИ – айрим ўсимликлар (шафтоли, олча ва ҳ. к.)да учрайдиган касал¬лик. Замбуруғ кўзғатади. Барглар ғадир-будурлашади, сарғиш-пушти рангга киради, мўртлашади; ўсимлик заифлашади. Кураш чорала¬ри: парвариш яхшиланади; куртаклар уйғонгунгача дарахтларга мис купоросининг 0, 7-1%ли эритмаси пуркалади.

МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАР, экма ўсимликлар – хўжалик аҳамиятига эга бўлган барча экиладиган ўсимликлар (мевали, резавор мевали, ток, сабзавот, полиз ва ҳ. к.).

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz