ЮЗА ЮМШАТИШ — тупроқни 6-14 см. чуқурликда юмшатиш. Кўчат экишдан олдин бегона ўтларни йўқотишда, тупроқ намини сақлашда, асосан, дискали лушчилниклар (юза юмшаткичлар)дан фойдаланилади.
ЎТЛОҚ ТУПРОҚЛАР – гидроморф тупроқлар гуруҳига мансуб тупроқ хили. Сернам ва серчиринди, ер ости суви юза жойлашган майдонларда кўп учрайди.
ЛУБ, қобиқ — ўсимлик танаси (пояси) ва илдизида жойлашган тўқималар.
ЛОХ, лох узколистный ЛОХ, лох узколистный
ЗАНГ, ток новда – айрим ўсимликларнинг узунлашган эги¬лувчан поя-новдаси ёки шохи. Токнинг пишиб етилган ҳамда икки ва ун¬дан ортиқ йиллик новдаси; занги. Рус адабиётларида ток тупи ҳамда куз¬да пишиб ёғочланган баргсиз бир йиллик новдаси ҳам лоза деб аталади.
СОХТА МЕВА – гул ўрин, гул косачаси ҳамда тугунчадан ҳосил бўлган мева. Яна қ. Плод
СОХТА УНШУДРИНГ – ток замбуруғ касалликларидан бири. қ. Милдью.
ТУТКИЧ БЕЛБОҒЛАР – зараркунанда-ҳашаротларни ушлаб қолиш мақсадида мевали дарахт танаси ёки асо¬сий шохларнинг асосига боғлаб қўйиладиган белбоғ. Чипта, қанор ва шунга ўхшаш материаллардан фойдаланилади. Баҳорда ёки ёзда боғланади. Ҳар ҳафтада кузатиб турилади, белбоғдаги қуртлар ёки ҳашаротлар йиғиб йўқотилади.
ЛИЧИНКА, қурт – ҳашаротларнинг ривожланиши фазаларидан бири; тухумдан чиқиб ўрмалаб ҳаёт кечирадиган даври.
ҒУЖ БАРГ, давра барг — халқасимон ғуж жойлашган барглар. Масалан, маймунжонда шундай.