НУЦЕЛЮС, уруғкуртак мағизи – уруғкуртакнинг марказий қисмида жойлашган кўп ҳужайрали қисм. Унинг ичида мур¬так қопчаси шаклланади.

НУТАЦИЯ – ўсимликнинг ўсув органлари (новдаси) учки қисмининг айланма ҳаракат тарзида ўсиши. Ток янги новдалари¬нинг ўсишида яққол кўринади.

ТУМШУҚЧА – мева ёки уруғ (данак) нинг уч қисми.

ГУЛ ЁКИ МЕ¬ВАЛАРНИ МЕЪЁРЛАШТИРИШ, гул ёки меваларни нормалашти¬риш — сифатли ҳосил етиштириш мақсадида гул ёки тугилган меванинг ортиқча қисмини сунъий равишда олиб ташлаш. Асосан, олма, нок кабиларга нисбатан қўлланилади. Меъёрлашти-ришда гул ёки мевалар иложи борича шох ва новдаларда бир текис қилиб қолдирилади.

СУҒОРИШ НОРМАСИ, суғориш миқдори – боғ ва токзорлар, экинларни бир марта суғоришда бериладиган сув миқдори. Қ. Поливная норма.

УРУҒ ЭКИШ МЕЪЁРИ, уруғ экиш миқдори — кўчат етиштириш мақсадида кўчатзорнинг ҳар гектар май¬донига экиладиган уруғлар миқдори. Тупроқ шароити, экиш усули ва ўсимликнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Масалан, олма, нок, беҳи уруғлари гектарига 30-40 кг, ўрик данаги 180-300 кг, шафтоли данаги 500-600 кг, гилос 210-220 кг, олча 250-300 кг, бодом 800-1000 кг, ёнғоқ – 1500 кг гача экилади ва ҳ. к.

ТУГУНЧА БАНДИ – мева тугунчани тана би¬лан туташтириб турувчи банд.

БОҒ ПИЧОҚ – новда ва шохчаларни қирқиш, қирқилган жойларни текислаш каби ишларда қўлланилади. Шакли бу¬кик.

ПАЙВАНДЛАШ ПИЧОҒИ – асо¬сан куртак пайванд қилишда ишлатиладиган махсус пичоқ. Бошқа пичоқлардан паст томонида пластмассали куракчаси борлиги билан фарқ қилади. Бўйи ёпиқ ҳолатда 10 см, очиқ (ишчи) ҳолатда 17 см. гача бўлади.

НИТРОФОС – мураккаб азотофосфорли минерал ўғит. Таркибида 38% азот ва фосфор бор. Донадор ҳолида аммиакли селитра ва гипс ёки преципитат, суперфосфат, аммофос ва аммиакли селитралар асосида тайёрланади. Боғ ва токзорларда асосий минерал ўғит сифатида фойдаланилади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz