БАРГЛАРНИНГ ДОҒЛАНИШИ — қуёш нури таъсирида, кимёвий моддаларни ортиқча пуркаш, шунинг¬дек, барглар паразит замбуруғ ва бактериялар билан зарарланганда пай¬до бўлади. Оқ, оқиш, қўнғир, қизгиш тусда бўлиб, баргларда аввал ки¬чик, кейинчалик катта доғлар ҳосил бўлиб тешилади. Кураш чоралари: тўкилган барглар куйдирилади, ўсимликка 1-2% ли бордо суюқлиги ёки 8%ли оҳак пуралади

ЧАНГ ДОНАЧАСИ — майда чанг до¬началари. Гуллар чангланишгача ёки ундан сўнг эркак жинсий ҳужайра (сперма) ривожланади. Гуллаш ва мева тугилишида аҳамияти катта.

ЧАНГ НАЙЧАСИ – уруғли ўсимликларда гуллашдан сўнг ҳосил бўладиган чанг доначаларининг найсимон ўсимталари.

ЧАНГ – уруғли ўсимликлар чангдонларида ҳосил бўладиган чанг доначалари. Мевали ўсимликлар, ток гуллари чангдон¬ларида оқсил, қанд, минерал тузлар ва ҳ. к. кўп бўлиб, улар чанг дона¬чаларининг ривожланиши, гулларнинг яхши чангланиб мева тугунча¬ларининг ўсишига сарф бўлади

ЧАНГДОН — чангчининг устки қисмида жойлашган, икки палладан иборат чанг сақлови орган. Айниқса, икки жинсли ток гулларида аниқ кўринади.

ПАРРАНДА АХЛАТИ – таркибида азот, фос¬фор, калий ва бошқа моддалар кўп бўлган тез таъсир қилувчи маҳаллий (органик) ўғит.

ОДДИЙ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР – ўсимликнинг озиқланиши учун таркибида битта элемент¬ни сақловчи ноорганик бирикмалар, Масалан, азот, фосфор, калий ва ҳ. к. Таъсир қилувчи моддалар бўйича азотли, фосфорли, калийли ўғитлар ҳамда микроўғитларга бўлинади. Улардаги азот шаклига кўра нитратли, аммиакли ва амидли бўлади. Яна қ. Минеральные удобрения.

НИҲОЛ, майса, ўсимта – ювенил стадиясида ри¬вожланаётган 4-6 баргга эга ёш ўсимлик ниҳоли. Уруғдан ўсиб чиққан ҳамда вегетатив йўл билан кўкартирилган (қаламчадаги куртадан ри¬вожланган) бўлади.

УРУҒЛАРНИНГ УНИШИ, уруғ униб чиқиши –уруғларнинг тиним давридан фаол ҳаёт кечириш даврига ўтиши. Мевали ўсимликлар уруғлари экилгач, униши учун маълум даврни ўтаб пишиб етилиши лозим. Шунинг учун улар экишдан олдин қумланиши ло¬зим. Табиий шароитларда ҳамда селекция амалиётида мевали ўсимликлар ва ток уруғидан кўпайтирилади. Яна қ. Стратификация семян.

ЧАНГДОННИНГ ЎСИШИ – чанг¬дон найчасининг ҳосил бўлиш жараёни; оталаниш (уруғланиш)нинг нормал ўтишидаги асосий шароитлардан бири.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz