ҚАТОРЛАБ ЭКИШ – ток ва мевали ўсимликларни токзор ва мевали боққа маълум тартибда қаторлаб жой¬лаштириш. Тўғри тўрт бурчак қилиб экиш(қаторлар ва туплар оралиғи ҳар хил бўлади); квадрат шаклида экиш(қаторлар ва қатордаги ту¬плар оралиғи бир хил бўлади); шахмат шаклида экиш (боғдорчиликда); квадрат-уялаб экиш(ҳар бир қатордаги туплар алоҳида гуруҳлаб, уя¬лаб (3-4 тагача қатордаги туплар ва қаторлар оралиғи тенг қилиниб); контур шаклида экиш (айниқса, қиялик жойларда қияликка кўндаланг қилиб қаторлаб экиш) ва ҳ. к. Ҳозирги замон амалиётида тўғри тўрт бур¬чак усулида экиш кенг тарқалган бўлиб, бу усул маҳсулдорликни оши¬риш, механизациядан самарали фойдаланиш, ҳосилни йиғиштириб олиш, меҳнат унумдорлигини оширишда яхши имконият яратади.

ҚАТОР – бир-биридан маълум оралиқда жойлашган ток ва мевали ўсимликлар (дарахтлар) қатори. Мевачилик ва узумчилик амалиётида туплар оралиғи жойнинг тупроқ ва иқлим шароитлари, ўстириш усуллари, тур ва нав хусусиятларига қараб фарқ қилиши мум¬кин. Масалан, ток туплари қаторига 1-3 м. , мевали ўсимликлар (олма, нок, беҳи, ўрик, шафтоли, ёнғоқ ва ҳ. к.) 3-8 м. оралиқда экилиши мум¬кин

ТУПРОҚНИ ЮМШАТИШ – тупроққа ишлов бериш усулларидан бири. Бегона ўтларга қарши курашиш, тупроқдаги нам ва ҳаво режимини яхшилаш мақсадида қўлда ҳамда культиватор ёрдамида 10-15 см. чуқурликда қилинади. Яна қ. Обработка почвы.

ТУМШУҚЧА – гул тугунчаси устунчасининг чанг ту¬тадиган устки қисми. Гуллаш вақтида ўзидан махсус шира ажрата¬ди. Чангланишда чангнинг ривожланишида аҳамиятли. Икки жинсли ва функционал урғочи жинсли гулларда нормал ривожланган бўлади, токнинг функционал эркак гулларида эса ривожланмаган ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Ҳаво ҳароратига таъсирчан. Ҳарорат 10º С ва ун-дан паст бўлганда нобуд бўлади.

ЗАНГ, қўл – 3 ва ундан ортиқ йиллик ток занги (қўли). Ўзбекистонда ток тупларига асосан кўп зангли (қўлли) шакл берилади. Яна қ. Виноград. Формировка

ШУДРИНГ ИЛДИЗЛАР – ток тупи танаси ер ости қисми тупроқ устки қатламига яқин жойлашагн илдизлар. Нам¬дор тупроқларда, ток суғорилганда тез ривожланади. Кўпайиб ривож¬ланган сари пастки илдизларни қувватсизлантиради, аста-секин ил¬дизлар тупроқнинг юзароқ қатламида ривожлана бошлайди ва нати¬жада қаттиқ совуқ, қурғоқчиликдан ток жиддий зарарланиши мумкин. Баҳорда ток очиш вақтида олиб ташлаш мақсадга мувофиқ

ШУДРИНГ ИЛДИЗЛАР – ток тупи танаси ер ости қисми тупроқ устки қатламига яқин жойлашагн илдизлар. Нам¬дор тупроқларда, ток суғорилганда тез ривожланади. Кўпайиб ривож¬ланган сари пастки илдизларни қувватсизлантиради, аста-секин ил¬дизлар тупроқнинг юзароқ қатламида ривожлана бошлайди ва нати¬жада қаттиқ совуқ, қурғоқчиликдан ток жиддий зарарланиши мумкин. Баҳорда ток очиш вақтида олиб ташлаш мақсадга мувофиқ

ЎСТИРУВЧИ МОДДАЛАР – ўсимликлар ўсишини тезлаштирувчи фитогармонлар, моддалар. Бу¬ларга ауксинлар, гиббереллинлар, цитокининлар, шунингдек ногормо¬нал характердаги табиий бирикмалар, айрим феноллар, витаминлар ва ҳ. к киради. Ўсишнинг деярли барча стадияларида таъсир кўрсатади, ўсимликлар органларининг қайта тикланиши, генератив тараққиётида муҳим роль ўйнайди. Яна қ. Регуляторы роста.

ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШИ – ўсимликларнинг ҳажм жиҳатдан катталашиб улғайиши. Тирик орга¬низмнинг ҳар бир ҳужайраси бўлиниш ва кўпайиш йўли билан шунга ўхшаш ҳужайраларни ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлганлиги учун ўсиш рўй беради ҳамда метаболитлар ва фитогармонлар ёрдамида тар¬тибга солиниб турилади. Масалан, барг тўқималарининг бўлиниши натижасида барг, илдиз тўқималарининг бўлиниши натижасида ил¬диз ўсади ва ҳ. к. Бунда ҳужайра ва унинг бўлаклари ташқи муҳит орқали озиқ моддаларни ўзлаштириб синтез қилади. Ўсиш эмбрионал, чўзилиш ҳамда дифференциация этапларида ўтади.

ОЛМА¬НИНГ МАЙДА БАРГЛИЛИГИ – олмада учрайдиган касаллик. Са¬баби номаълум. Барглар майдалашиб, рангсизланади, гумбазчасимон шаклга киради. новдаларнинг бўғим оралиғи кескин қисқаради, гул куртаклар кам шаклланади, гуллар анормал кўринишда бўлади. Асо¬сан ўсув даврининг биринчи ярмида намоён бўлади. Бундай белгили уруғкўчатлар ва ёш дарахтлар олиб ташланади, дарахт шох-шаббаси соғлом қаламчалар билан пайвандланади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz