МАЙИЗ – узумнинг офтобда, сояда ва бошқа махсус усуллар ёрдамида қуритилгани. Майизбоп (киш¬мишбоп) ва айрим хўраки навлар (Султони, Каттақўрғон, Нимранг, Ху¬сайни, Тойифи ва ҳ. к.) дан тайёрланади. Узум нави ва қуритиш усулла¬рига қараб М. нинг о ф т о б и, о б ж у ш, с о я к и каби усуллари бор. Офтоби – узумнинг хечқандай ишлов бермасдан офтобда қуритилгани. Оқ кишмишдан бўлган майиз бедона, Қора кишмишдан бўлгани шига¬ни деб аталади; обжуш – узум бошларини каустик соданинг 0, 3-0, 4% ли қайноқ сувдаги эритмасига 2-3 сек. ботириб олиб қуритилгани. Оқ кишмишдан тайёрлангани сабза, хўраки навлардан тайёрланган М. эса гермиён, махсус хоналарда қуритилгани сояки деб аталади. Узум мах¬сус иссиқлик ускуналари ёрдамида ҳам қуритилади.

ЎРИНБОСАР НОВДА – ток тупларини кесиш вақтида 2-4 куртак қолдириб кесилган бир йиллик калта новда

НОВДАЧА, бутоқча – мевали дарахтлар шохларидаги ёш новда ёки бутоқчалар

ТОК ТУПЛА¬РИНИ ҚУРУҚ БОҒЛАШ – агротехника усулларидан бири; баҳорда ток тупларини очиш вақтида уларнинг тана, занг, маданг ва бир йиллик новдаларини симбағаз ва сўриларга тараб боғлаш.

УЗУМ ШАРБАТИ – узумнинг вино тай¬ёрлаш учун сиқиб олинган, бижғимаган суви, шарбати. Янги вақтида шарбат сифатида истеъмол қилиш мумкин.

СУПЕРФОСФАТ – фосфорли маъданли ўғит. Таркибида ўсимлик томонидан ўзлаштириладиган 14-20% фосфор бор. Сақланганда бироз қотади. Барча ўғитлар билан аралаштириш мумкин. Асосий ўғит сифатида ҳамда боғ ва токзорларни қўшимча озиқлантиришда ишлатилади. Сувда яхши эримаслиги сабабли илдиз¬га яқин чуқурликка солинади; тупроқда узоқ сақланади.

АММОНИЙ СУЛЬФАТ – азотли маъданли ўғит. Таркибида аммиак шаклида 20% гача азот бор. Нам сақловчи эмас. Сақланганда қотиб қолмайди. Барча ўғитлар билан аралаштириш мумкин. Асосий ўғитлар қаторида ҳамда боғ ва токзорларни қўшимча озиқлантиришда ишлатилади.

СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАР – асосан, кўп йиллик доим яшил (баъзан барг тўкувчи) дарахтлар, бута¬лар ёки ўтсимон ўсимликлар. Субтропик (илиқ иқлимли) минтақаларда ўсиб, совуққа нисбатан чидамсиз, ўсув даври узун, иссиқа талабчан бўлади. С. ў. га апельсин, лимон, мандарин, хурмо, анор, анжир, зайтун, бодом, писта, шакарқамиш кабилар киради.

МУҲИТ, субстрат – ўсимликларнинг ўсиши учун махсус тайёрланган озиқ моддаларга бой муҳит (масалан, тупроқ, чи¬риган гўнг ва қум аралашмаси, тош-шағали муҳитлар). Микроорга¬низмларнинг ривожланишида ҳам аҳамиятли.

ПОҒОНАЛИ ДУРАГАЙ¬ЛАШ – ўсимликлар селекциясининг асосий усулларидан бири; мурак¬каб чатиштиришнинг хили бўлиб, бунда бир нечта ота-она ўсимлик иштирок этади.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz