ТАНА – мевали дарахтлар ва токнинг ер сатҳидан то би¬ринчи асосий шохланишгача бўлган қисми. Асосан кўчатзорнинг ик¬кинчи даласида шакллантирилади. Мевали дарахтлар ва ток туплари паст (40-70 см), ўртача (70-120 см) ва баланд танали (150-180 см) қилиб ўстирилиши мумкин. Баланд танали қилиб, асосан, йўл бўйларида, алле¬ялар ҳосил қилишда ўстирилади. Ток туплари кўмилмайдиган жойлар¬да уларга баланд танали қилиб шакл бериб ўстириш усули ҳам маълум.

ШРОТ – органик эритмалар ёрдамида ёғи олинган узум уруғи қолган иккиламчи маҳсулоти. Е витамини, В гуруҳ витаминла¬ри, калий, фосфор сақловчи қимматбаҳо протеинли маҳсулот, Аралаш емга аралаштириб чорва молларига берилади.

ПИХ, пих новда – айрим данак мевали дарахтлар (олхўри, ўрик ва бошқалар)да учрайдиган кўп йиллик қисқа ёки кал¬та новда. Учки куртаги ўткир бўлиб, ундан фақат новда ривожланади. Мева куртаклари эса ундан ўсиб чиққан бир йиллик новдаларда шакл-ланади. Ток барги ўйиғи асосидан ёки икки томонидан ўсиб чиққан ўсимта ҳам П. деб аталади.

СИМБАҒАЗ СИМЛАРИ – руҳланган пўлатдан термик ишлов бермасдан тайёрланган, диаметри 2-5 мм ли металл сим. Сим сўриларга 3-4 қатор тортилиб, ток тупининг ер устки (занг, новда) боғланади.

ШПАЛЕРА, сўри симсўри – ток туплари, суст ўсувчи пайванд-таглардаги мевали дарахтлар шох ва новдаларини кўтариб туриш учун ишлатиладиган тиргак-сўрилар. Ш. хилларига қараб қозиқлардан, ёғоч, темир, темир-бетон, пластмасса устунлар, симлар, ёғоч бағазлар кабилардан иборат бўлади. Сўриларнинг баландлиги, бағазларнинг қатори ва сони ток тупларининг ўсиш кучи, экиш оралиғи, қишлоқ хўжалик анжомларидан фойдаланиш, ўстириш усулларига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Ш. нинг тик, горизонтал (ётиқ), қўш қаторли, со¬ябонли каби хиллари бор. Амалиётда катта майдонлардаги ток тупла¬ри ҳамда суст ўсувчи олма дарахтлари темир-бетон устунлар (четки устунлар бўйи 3,3-3,6 м, оралиқ устунларники 3-3,2 м.) ва уларга (ҳар бирининг оралиғи 40-60 см) 3-4 қатор сим тортилган симбағазаларда ўстирилади. Бундай усулда ўстирилаётган ўсимликлар қуёш нуридан, ёруғликдан самарали фойдаланади, яхши ривожланади, барглари кўплаб органик моддалар ишлаб чиқаради, меваларнинг пишиши тез-лашади, сифати ортади, шамол яхши ўтиши оқибатида замбуруғ касал-ликларига кам чалинади, четдан чангланиш ҳамда парвариш ишлари, ҳосил териш учун қулай шароит вужудга келади ва ҳ. к.

УРУҒКЎЧАТЗОР – кўчатзорнинг уруғкўчатлар етиштириладиган бўлими. Пайванд қилинадиган уруғкўчатлар иккинчи даласига ўтқазилади. Яна қ. Питомник.

КЎЧАТЗОР – кўчатзорнинг уруғкўчатлар пайванд қилинадиган ва маданий кўчатларга шакл бериладиган, экиш учун тайёр кўчатлар етиштирилган бўлими. Яна қ. Питомник

НАЪМАТАК, ёввойи атиргул – раъно¬дошларга мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 2 м гача, шох ва новдала¬ри тиканли, барглари мураккаб, эллипссимон. Июнда гуллайди; гулла¬ри қизил, пушти, оқ, сариқ. Меваси август-сентябрда пишади, думалоқ, овалсимон, ноксимон, пушти, қизил, тўқ қизил, серуруғ, шифобахш; таркибида А, В2, Р, К, Е каби витаминлар, қанд, лимон кислота, пектин моддалар бор. Витамин С га бойлиги бўйича бошқа мевали ўсимликлар ичида биринчи ўринда туради. Уруғидан, илдиз бачкиларидан кўпаяди. 3-4-йили ҳосил беради. Маданий атиргул учун яхши пайвандтаг. Йўл, ариқ бўйлари ва бошқа жойларда табиий ҳолда кўп учрайди.

ТУРУМ, тикан – мевачиликда пайвандтагнинг пайван¬дуст тепасида қолдириладиган қисми. Пайвандланган куртакдан ўсиб чиққан ёш новда синиб кетмаслик учун эрта баҳорда 10-15 см узунлик¬да қолдирилади. Шамол кучсиз бўладиган жойларда Т. қолдирмаслик ҳам мумкин.

Для связи с редакцией используйте адрес электронной почты - info@agronews.uz